Маданият

Уй шароитида педикюр қиламиз

Ёз яқинлашмоқда, демакки, очиқ поябзаллар кийиш пайти ҳам келди. Бироқ қиш бўйи оёқларимиз териси дағаллашиб қолгани учун улар алоҳида эътибор талаб қилинади. Бугунги мақолада ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам бериш мақсадида уй шароитида педикюр қилиш сирлари билан бўлишамиз.

Педикюр кўнгилдагидек кечиши учун оёқ терисини дастлаб яхшилаб юмшатиш зарур. Бунда оёқ учун ваннача қабул қилиш асқотади. Унга оливка ёғи, туз ва бошқа ифорли қўшимчалар қўшишингиз мумкин. Бундан ташқари, оёқларингиздаги чарчоқни чиқаришда лимон шарбати солинган ваннача ёрдам беради.

Оёқлар сувда вақти эговча (пилка) ёрдамида терининг дағаллашган қисмларига ишлов беришни бошлашингиз мумкин.

Шундан сўнг оёқларни ваннадан чиқариб, қуритинг ва тирноқлардаги эски бўёқни ўчириб чиқинг. Тирноқларга шакл беришда, уларни айлана ҳолатга келтириш тавсия этилмайди, акс ҳолда тирноқ этга қараб ўсиб кетиши мумкин.

Энди кутикулаларни кесиб чиқинг. Бунда терига шикаст етказмаслик учун алоҳида эҳтиёткорлик талаб қилинади. Кутикулаларни махсус омбурча ёки маникюр қайчичаси ёрдамида кесиш лозим.

Охирида оёқларингизга крем суриб қўйишингиз мумкин.

pedikyur-krem

Оёқ шишишидан халос бўлиш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:

  • Сувга қуритилган розмарин, 5 томчидан кедра ва ялпиз ёғидан томизинг. Унга оёқларингизни 10—15 дақиқага солиб ўтиринг.
  • Оёқларингиз қуригач, уларга жигарранг шакар ва оливка ёғи аралашмасидан тайёрланган скраб суринг.
  • Товонларингизга тенг миқдорда истеъмол содаси, туйилган қаҳва ва қуритилган ялпиз қўшиб тайёрланган скрабни суриб, ишқаланг. Сўнг уни илиқ сувда ювиб ташланг.
  • 1 та тухум сариғи, 1 ош қошиқ асал ва 10 томчи ялпиз ёғини аралаштириб, оёқларингизга ниқоб сифатида суриб қўйинг. 10 дақиқадан сўнг ювиб ташланг.
  • Охирида оёқларингизга кокос ёки оливка ёғини суринг.