Узумнинг ажойиб мазаси ҳамда апельсиннинг нозик ва хўшбўй ҳиди билан бойитилган мазкур пирог майин ва уваланиб кетадиган хусусиятга эга. Бунинг устига, у жуда оз масаллиқдан тайёрланади.
Зарур масаллиқлар:
- 2 дона тухум
- 120 г шакар
- 50 г маргарин
- 50 мл зайтун мойи
- 50 мл сут
- 200 г ун
- 300 г узум (ўзингиз хоҳлаган турдаги)
- 1 чой қошиғида юмшатгич (разрихлител)
- 0,5 чой қошиғида ванилли шакар
- 1 дона апельсин қобиғи (седраси)
Тайёрланиши:
1. Апельсин қобиғини майда тишли қирғичдан ўтказамиз.
2. Тухум ва шакарни 2-3 дақиқа давомида кўпиртирамиз.
3. Унга эритилган маргарин, зайтун мойи, сут, апелсин қобиғи ва ванилли шакарни қўшиб, яна кўпиртирамиз.
4. Ун ва юмшатгични ҳам қўшиб, қошиқ ёрдамида аралаштирамиз. Қуюқ хамир ҳосил бўлади.
5. Узум доналарини хамирга солиб, эҳтиёткорлик билан аралаштирамиз.
6. Ёғланган формага хамирни солиб, қошиқ билан текислаймиз. 180 даражада қиздирилган духовкада 1 соат давомида пиширамиз.
7. Тайёр пирог юзига шакар упаси сепиш мумкин.
Узумли пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz