Лондоннинг Империя коллежи ва Вашингтон штати университети тадқиқотчилари вирусли гепатит бутун Ер шари бўйича ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан бирига айланганини аниқлади. Касаллик сил, безгак ва ОИВ билан битта қатордан ўрин олди.
Олимлар 1990—2013 йилларда тўпланган, 183 та мамлакатга тегишли маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Аниқланишича, ўлим ҳолатларининг 96 фоизига цирроз ва жигар саратонини келтириб чиқарувчи B ва C гепатитлари сабабчи бўлган. Уларнинг белгилари чарчоқ, сариқ касаллиги ва кўнгил айнишидан иборат, аммо кўпчилик одамларда инфекция ҳеч қандай белгисиз кечади, бироқ жиддий асоратларни келтириб чиқаради.
Вирусли гепатитлар натижасидаги ўлим миқдори 23 йиллик даврда 63 фоизга кўпайган. Ҳар йили касалликдан 1,45 миллион киши вафот этади, сил ва безгак туфайли оламдан ўтганлар сони эса 1990 йилдан буён камайган. Таққослаш учун, 2013 йилда ОИTСдан 1,3 миллион киши, сил касаллигидан 1,4 миллион ва безгакдан 855 минг киши вафот этган.