Биласизми?

Хотирани 20 фоизга яхшилашнинг оддий усули

Юта университети тадқиқотчилари одамнинг табиат қўйнида бўлиши мияга қандай таъсир кўрсатишини аниқлади.

Бунинг учун улар талабаларнинг оддий ҳисоблаш вазифаларини 30 дақиқалик сайрдан олдин ва кейин қандай бажаришини текширган. Энцефалографик шлем ёрдамида улар нейронларнинг фаоллигини ўлчаган.

Талабалар сайрдан кейин топшириқларни анча яхшироқ бажаргани маълум бўлди. Нейропсихолог Дэвид Стрейер ҳамма гап префронтал қобиқнинг фаолиятида деб ҳисоблайди. У қарор қабул қилишга таъсир кўрсатади.

Замонавий яшаш шароитида унга жуда кўп вазифа юкланади, захиралари эса тугаб қолади. Биз табиат қўйнида бўлсак, охири у ҳам дам олиши мумкин. Бундай тикланиш хотирани тахминан 20 фоизга, ақлни эса 50 фоизга яхшилайди.

Стрейернинг тадқиқоти натижалари бошқа олимларнинг хулосалари билан бир хил. Масалан, тоза ҳавода ярим соатлик сайр қилиш мияга ўрнашиб қолган фикрлар ва депрессия натижасида қоннинг мия соҳасига оқиб келишини қисқартириши аниқланган. Тадқиқот қатнашчилари тоза ҳаводан нафас олгандан кейин ўзларини бахтлироқ ҳис қилганини тан олган.

Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлаш мумкин: сайр қилиш вақтида диққат анча юмшоқ тўпланади. Биз ўзимизни эркин қўйиб юборамиз, булутларда учамиз. Бундай ҳолатда мия бирон-бир аниқ нарсага қаратилмаган бўлади. Лекин, у англаб етмаган ҳолда муаммоларни таҳлил қилишда давом этади.

Буни ҳаётга қандай татбиқ этиш мумкин?

Одатда ҳамманинг иши жуда кўп бўлгани учун тоза ҳавода сайр қилиш ортиқча бўлиб кўринади. Лекин, айнан ундан кейин сиз ишларни тезроқ бажарасиз ва муаммоларни ечишнинг янги усулларини топасиз.

Буларга ҳам худди уйқу ва тўғри овқатланиш каби эътиборсизлик қилиш мумкин эмас.

Ижобий самарани ҳис қилиш учун 30 дақиқа кифоя қилади. Сериаллар ёки ижтимоий тармоқлар учун сарф қиладиган вақтингизнинг бир қисмини тоза ҳавода сайр қилиш билан алмаштиринг. Ёки офисда эмас, балки хиёбондаги скамейкада тушлик қилинг.

Манба: Daryo.uz