Ошхона

"Янги йил" пироги

Қизларингиз билан бирга безатинг!

Зарур масаллиқлар: хамирига: 4-5 стакан ун, 150 мл. сметана, 135 гр. сариёғ, 50 мл. сут, туз, сиркада сўндирилган ярим чой қошиқ истеъмол содаси, тухум сариғи; ичига солишга: 500 гр. товуқ гўшти, 2-3 дона картошка, 1 бош пиёз, битта сабзи, ўсимлик ёғи, туз.

Тайёрланиши: 1. Сариёғни тўртбурчак шаклда тўғраб, ун ва истеъмол содасини солинг. Қўлингиз билан яхшилаб аралаштиринг.

2. Энди сметанини қўшиб, бир аралаштиргач, сутни соласиз. Туз сепишни унутманг. Масаллиқларни яхшилаб аралаштириб, хамир қоринг. Кейин целлофанга ўраб, музлаткичга қўйинг.

3. Пиёзни тўғраб, сабзини майда тишли қирғичдан ўтказинг. Иккаласини ҳам қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

4. Қайнатилган товуқ гўшти ва картошкани тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Сабзи ва пиёзни қўшиб, аралаштиринг. Туз намагини созланг.

5. Хамирни иккита тенг ва битта кичик зувалага ажратинг. Биринчи бўлак хамирни тўғритўртбурчак шаклда ёйиб, пишириқ қоғози устига қўйинг. Кейин қиймани солинг.

6. Иккинчи бўлак хамирни ҳам ёйиб, пирог устини ёпамиз. Атрофларини яхшилаб тугиб чиқинг.

7. Қолган хамирни юпқалаб ёйиб, товуқ шаклини ясаш учун турли шакллар кесиб оламиз ва пирог устига ёпиштириб чиқамиз. Юзига тухум сариғини сув билан аралаштириб суртинг. 220 даражада қиздирилган газ печида 45 дақиқада пишади. Пирог юзи куйиб кетмаслиги учун 20 дақиқадан сўнг зар қоғоз ёпиб қўйинг.

2 соат

8 кишилик

Манба: Darakchi.uz