Ошхона

«Ярим ой» пиццаси - байрамни оилавий нишонлайдиганлар учун!

Зарур масаллиқлар: хамирига: 250 гр. ун, 200 мл. сут, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 чой қошиқ хамиртуруш, 1 чой қошиқ шакар, туз; ичига солишга: 300 граммдан товуқ гўшти ва қўзиқорин, 250 гр. пишлоқ, 2 дона помидор, 2-3 ош қошиқ томат ёки кетчуп, райҳон, ўсимлик ёғи, туз, мурч; юзига суртишга: битта тухум сариғи.

Тайёрланиши: 1. Илиқ сутга шакар ва хамиртурушни солиб, устини сочиқ билан ёпинг-да, иссиқ жойга қўйинг.

2. 15 дақиқадан сўнг сутга ўсимлик ёғини қўшинг. Кейин туз ва ун солиб, хамир қорамиз. Хамирни сочиққа ўраб, 45 дақиқа ошишини кутамиз.

3. Товуқ гўшти, помидор ва қўзиқоринни майдалаб тўғранг. Пишлоқни каттароқ қилиб айлана шаклдаги бўлакларга бўламиз. Райҳонни ҳам майдалаймиз.

4. Қиздирилган ўсимилк ёғида товуқ гўштини қовуринг. Гўшт рангги ўзгаргач, қўзиқоринни қўшиб, туз, мурч сепинг-да, 15-20 дақиқа паст оловда қолдиринг.

5. Хамирни 2 ёки 3 зувалага бўлиб, ёямиз. Бир томонига томат суртиб, товуқ гўштли аралашмани солинг. Устидан райҳон сепасиз-да, пишлоқ бўлакларини жойлайсиз.

5. Хамирни ярим ой шаклида тугинг. Тухум сариғидан суртиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 30-35 дақиқага қўйинг.

2 соат

6 кишилик

Манба: Darakchi.uz