Албатта, таркибини диққат билан ўқиш керак. Ҳақиқий сифатли сосискалар фақат гўштдан тайёрланади (гўштли субмаҳсулотларсиз ва бошқа гўштни ўрнини босувчи маҳсулотларсиз), тухум, сут ва қаймоқ каби табиий масаллиқлар қўшилади. Айрим ишлаб чиқарувчилар зираворлар ва бўёқлар қўшади.
Қонун бўйича ишлаб чиқарувчи маҳсулот таркибини тўлиқ кўрсатишга мажбурдир. Оқсиллар, ёғлар, углеводлар таркиби ва нисбати билан танишиб чиқсангиз, бу калорияларни ҳисоблаш ва парҳезингиз учун мос сосискаларни танлашингизга ёрдам беради.
Мисол учун, Sardelio сосискалари махсус танлаб олинган мол гўшти, тухум, сут ва ҳатто қаймоқдан тайёрланади. Maxсус Италия технологиясига кўра, ишлаб чиқарувчи ўзига хос самарага эришди — бу сосискаларни пиширишга ҳожат йўқ, уларни оддий микротўлқинли печда иситишнинг ўзи кифоя.
Қандай танлаш тушунарли. Мазали сосискаларни қаердан қидириш керак ва уларни қандай шароитда сақлаш керак?
Пакетни очгандан сўнг, сосискалар фақат музлатгичда сақланиши керак. Агар маҳсулот вакуумли қадоқланган бўлса, унда сосискаларни сақлаш тавсия этилмайди. Sardelio маҳсулотларининг янги қадоғи шу маънода анча қулай – уни юқоридан авайлаб очиш ва қадоқланган сосискаларни музлатгичда сақлаш мумкин.
Сосискалар узоқ вақт давомида сақланади, аммо ташқи хусусиятларига аҳамият беринг: янги сосискалар ичида намлик, ўзига хос ҳид ва хира рангга эга бўлмаслиги керак.
Ҳар хил мазага эга сосиска турларининг фарқи нимада ва улар нимага мос келади?
Сосискалар ҳар хил бўлади ва унинг турларидан бошингиз айланиб кетиши ажаб эмас. Қайси сосискаларни нонуштага истеъмол қилиш, қайси сосискалар иссиқ гарнирларга мос келиши ва қайси бирини тушлик учун танлаш кераклиги ҳақида кичик қўлланмани тақдим қиламиз.
Нонушта учун энг моси — Sardelio kids, маҳсулот болалар учун мўлжалланганига қарамай, у катталарга ҳам албатта ёқади, унинг нозик таъми барчага хуш келади.
Тўйимлироқ танаввул учун эса мол ғошти ва пишлоқли «Егерские» сосискаларини танланг. Улар оқсилга бой бўлиб, кун давомида сизга куч беради.
Енгил кечги овқат учун кўпчилик мол гўштидан қилинган сарделкаларни танлайди. Бу турдаги сосискалар енгил сабзовотли салат ва ҳар қандай гарнир билан мос келади.
Мен турли брендларнинг ҳар хил сосискаларини татиб кўрганман. Балки менга қандайдир янгиликни тавсия эта оларсиз?
Агар сиз энг яхши ва сифатли маҳсулотлардан фойдаланадиган, анъанавий ва ноёб маҳсулот тайёрлаш усулларига кўнгил қўйган, шунингдек, истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазаларини диққат билан кузатиб борадиган ва уларнинг истакларини амалга оширишга интиладиган ишлаб чиқарувчини қидираётган бўлсангиз таниқли Рўзметов брендининг янгиланган Sardelio линиясига эътиборингизни қаратинг.
Ушбу маҳсулот истеъмолчилар учун оилавий анъаналар, таъм ва ғамхўрлик тимсолидир. Рўзметов уйи асосчисининг ўғли ва ғоявий илҳомлантирувчиси Зафар Рўзметов ишлаб чиқаришни шахсан бошқаради. Италия технологиясидан илҳомланиб, у Ўзбекистонда ҳам Италия сифатидаги сосискалар ишлаб чиқаришни шахсан ўзи ташкиллаштирди. Ҳозир Sardelio маҳсулотлари кўпчилик учун таниш, лекин уни бошидан кузатиб бораётганлар, бу ишлаб чиқарувчи харидорнинг муносабатига қандай ҳурмат билан қараши ва истеъмолчиларнинг таклиф ва ғояларига қанчалик тез жавоб беришини билишади. Ушбу очиқ ёндашув туфайли, ҳозир Sardelio — бу янги, қулай қадоқланган, энг сара гўштнинг бой таъми ва ноёб италян рецептининг бир нечта сирларини ўзида мужассам этган бренд.
Манба: Daryo.uz