Бу мақолани «Ҳамма ёлғон гапиради!» де номланган машҳур телесериалнинг таниқли қаҳрамонининг гаплари билан бошлашни истайман. Баъзан ўз вақтида аниқланган ёлғон кўпгина хавфлардан қочишга ёрдам беради. Табиийки, яқин ва «синалган» инсонлар бир-бирини дамба-дам алдайдиган дунёда одам ўзига ҳам ишониши қийин бўлиб қоларкан.
Агар руҳшуносларга ишонадиган бўлсак (тўсатдан алдашмаса), бир қанча нозик фарқларнинг шарофати билан амалий жиҳатдан бирон инсонинг қаерда ёлғон ёки рост гапираётганини аниқлаш мумкин. Мана бу мўъжизали белгилар сизга у одамнинг сизга нисбатан ростгўйлигини айтиб беради.
1.Танасидаги ўзгаришлар
Олимлар тахминан 55 фоиз хабарларни одамлар бир-бирига танаси орқали етказишлигини ҳисоблаб чиқишди. Бизнинг вазифасиз – уларни аниқлаш, элакдан ўтказиш ва бизни қаерда алдашаётганини аниқлашдир.
Ёлғончи суҳбатдонинг белгилари: у одатдагидан кўра кўпроқ қизини пирпиратади (ишончли кўринишга ҳаракат қилиб), тўғридан-тўғри кўз қарашидан қочишади (ғайриихтиёрий айбдорлик ҳисси), суҳбат чоғида оғзи атрофига қўли билан тегаверади (беихтиёр ўзига гапиришни «таъқиқлайди»), секин гапиради (хотиржамликни сақлашга зўрлик билан ҳаракат қилади), бошини тез лиқиллатади.
Сизга қандайдир муҳим нарса ҳақида гапиришаётганда мана шу ёлғоннинг белгиларига эътибор бериш керак.
2.Овоз ва оҳангнинг ўзгариши
Тахминан 38 фоиз маълумотларни инсон ўз нутқининг оҳанги, овози, тезлиги орқали етказар экан. Ёлғончилар кўпинча тез гапиришади ёки аксинча беихтиёр дудуқланишади. Бундан ташқари, агар суҳбатдошнинг гапи мажбурий бўлмаган маълумот ва сифатлар билан тўла бўлса, ўйлаб кўринг, эҳтимол у сизни алдаётгандир?! Яна ёлғончилар кўпинча асабийлик, безовталик ва ҳатто қўрқув белгиларини намоён қилишади (вазиятга бунга сабаб бўлмаса ҳам).
Агар у дўстингиздан «Бугун қаерда эдинг?» деб сўрасангиз, у бирдан тутилиб қолади ёки одатгидан кўра тезроқ гапиради (гарчи бунга сабаб бўлмаса ҳам), демак у сиздан нимадирни беркитмоқда.
3.Кайфиятидаги ўзгариш
Калифорния университетининг психология профессори Алберт Меграбяннинг тадқиқотига кўра, фақат барча маълумотларнинг бор-йўғи 7 фоизини бир-биримизга сўз орқали етказар эканмиз.
Шу сабабли агар сиз кимнидир ёлғончиликда гумон қилаётган бўлсангиз, унинг ошқозони ва юрагининг ҳолати қандай эканлигини сўранг.
«Буни қандай эслаб қолиш керак?» деган беихтиёр савол туғилади. Суҳбатдошингизга нисбатан зийрак ва эътиборли бўлишингиз етарли. Агар бошқаларнинг ўзини тутишидаги онгсиз қисини тушуниб етишни бошласангиз, тез орада уларни ўқишни ва ҳаттоуларнинг ёлғонини «фош қилишни» ўрганиб оласиз.
Хуршида Хоним