Биласизми?

Ёмон бўлиб туюлса ҳам, фойда келтирадиган 5 молиявий одат

Кредитлар, оиладаги алоҳида ҳисоблар ва қатъий бюджет режасининг йўқлиги кўринганидек ёмон хатти-ҳаракат эмас.

Аввал катта бўлмаган қарзларни тўлаш

Каттароқ қарзлар йиғилиб қолмаслиги учун энг юқори фоизли кредитни тўлашдан бошлаш фойдалироқдек кўринади. Лекин Гарварддаги тадқиқотчилар бир неча тажрибалардан кейин, бизнинг мотивациямиз қарзларнинг аста-секинлик билан йўқолаётганини кўриш натижасида ошади деган хулосага келди. Аввал уларни тўлар эканмиз, биз ўзимизда ривожланишни сезамиз — ва қолганларини ҳам тезроқ тўлашга ҳаракат қиламиз.

Оилада алоҳида ҳисоблар бўлиши

Кўпчилик ҳолатларда алоҳида ҳисобларнинг бўлиши ҳатто мантиқлироқ: масалан, агар эр-хотинларнинг бири пулни қандай сарфлашни билмаса.

Шунингдек оилавий харажатлар учун умумий ҳисоб ва эр-хотиннинг ҳар бирида молиявий эркинлик бўлиши учун алоҳида ҳисоблар очиш мумкин.

Уйни ижарага олиш

Ёшлар учун ижарага олинган уй ҳатто, яхшироқ. Бунда сиз бир жойга боғланиб қолмайсиз, агар бошқа шаҳардан иш топсангиз кўчиб кетишингиз ҳам осон бўлади. Бунинг устига шахсий уйнинг харажатлари ҳам арзон бўлмайди: кўчмас мулк солиғи, таъмирлаш харажатлари.

Кредит олиш

Агар у икки молиявий мақсадлардан бирига эришишда ёрдам берса, кредитнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ: таълим олиш ёки уй сотиб олиш. Бу вариантларнинг иккаласи ҳам вақти келганда ўзини оқлайди. Бундан ташқари, агар сизда ипотека кредити бўлса, унда солиқ имтиёзига эга бўлишингиз мумкин.

Харажатларни режалаштирмаслик

Бюджетни режалаштириш парҳез ёки спорт билан шуғулланишга ўхшайди: агар у сизга ёқмаса, унга узоқ вақт риоя қила олмайсиз.

Агар пухта режалаштиришни ёмон кўрсангиз, харажатларни илова ёрдамида назорат қилинг. Шунда сиз ҳар бир харид қилишда ўзингизни айбдор ҳис қилмайсиз, зарур бўлган ҳолларда эса харажатларингизни камайтиришингиз мумкин.

Манба: Daryo.uz