Совуқ кунларда юзлар қуруқлашади. Баҳорда эса улар, албатта, парвариш талаб қилади. Қуруқ ва дағаллашган юз териси учун эса қуйидаги оддий, аммо жуда самарили ниқоблардан фойдаланишни тавсия этамиз.
Сули ёрмасидан
3-4 ош қошиқ сули ёрмасини қайноқ сутга солиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани юзингизга текис қилиб суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг иссиқ сув билан ювинг.
Сметанадан
100-200 мл. ёғли сметанани юз терисига суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.
Творогдан
2 ош қошиқдан творог, сабзи шарбати, зайтун ёғи ва сутни аралаштиринг. Юз терисига қалин қилиб суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.
Асалдан
2 ош қошиқ асалга 1 ош қошиқ сули ёрмаси, 2 чой қошиқ сут қўшиб, юзингизга суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювинг. Агар аллергияга мойил бўлсангиз, бу ниқобдан фойдаланманг.
Банандан
Ўртача катталикдаги бананни эзиб, 1 чой қошиқдан юз учун мўлжалланган парваришловчи крем ва зайтун ёғи, ярим чой қошиқ лимон шарбати қўшинг. 15-20 дақиқага юзингизга суртиб, иссиқ сув билан ювинг.
Тухум сариғидан
1 дона тухум сариғига 1 чой қошиқ исталган ёғ (зайтун, ўсимлик ёғи)дан солиб, 1 чой қошиқ сув қўшинг. Юзингизга суртиб, 15-20 дақиқа қолдиринг. Сўнгра дока билан артиб олинг-да, илиқ сувда ювинг.
Манба: Darakchi.uz