Маданият

Юз учун ниқоблардан фойдаланишнинг 7 муҳим қоидаси

1. Аввало юз териси қайси гуруҳга мансуб эканлигини аниқлаб олиш лозим. Юз териси қуруқ, ёғли ва нормал гуруҳларга бўлинади.

2. Ниқоб учун янги, сифатли ва табиий маҳсулотлардан фойдаланиш шарт.

3. Ҳар қандай ниқобни юзда 20 дақиқадан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас.

4. Ниқоб тайёрлашда унинг таркибий қисми бўлган маҳсулотлар миқдорини ўзгартириш мумкин эмас.

5. Юзингизни ювинг ёки терингизга мос лосьон билан артинг.

6. Кўзнинг атрофи, пастки қовоқларни очиқ қолдирган ҳолда ниқобни юзга бир текис қилиб суртиб чиқинг.

7. Ниқобни юздан ювиб ташлагач, 1-2 соат пардоз воситаларидан фойдаланманг.

Манба: Darakchi.uz