Маданият

Юзни қандай оздириш мумкин?

Вазн ортиши фақат қорин ва бўксага соя солади, десангиз адашасиз. Юзингиз ҳам бу «бахт»дан бебаҳра қолмайди. Ёноқлар шишиб, қовоқларнинг «тўн»и қалинлашади. Пешана, дахан териси эса севинчдан ёйилиб кетади. Бундай бўлишини истамайсиз-а?! Унда юз учун оздирувчи машқни канда қилманг.

  1. (кетма-кетлиги энига қараб кетган) Аввал қўл кафтларини бир-бирига ишқаланг. Сўнг кўз атрофи терисини кўрсаткич бармоқ ёрдамида аста уқаланг.
  2. Оғизни ҳаракатга келтиринг. «О», «У»,«Э» ҳарфларини 3-4 марта қайтаринг.
  3. Пешанани икки қўл кафти билан ушлаб, бармоқларингизни худди пианино чалаётгандек ҳолатга келтиринг.
  4. Бармоқларингиз билан қош атрофини енгил уқаланг.
  5.  Танаффус қиламиз. 3 дақиқа ҳеч қандай ҳаракат бажарилмайди.
  6. Бармоқлар билан ёноқ терисини пастдан юқорига пайпасланг.
  7. Бошни хиёл кўтариб, дахан қисмини уқаланг.
  8. Кўзларни юминг. Бармоқ учида қовоқ устини енгил пайпасланг.
  9. Бармоқ учида юзнинг барча қисмларини «чумоли юриш» усулида енгил пайпаслаб чиқинг.

Манба: Darakchi.uz