2016 йилнинг 1 – 5 март кунлари Sahar ижтимоий тадбиркорлик онлайн мактабининг Facebook`даги саҳифасида “Хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик муаммоси” мавзусида онлайн акция ўтказилади.
Мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик (шилқимлик, хиралик) муаммосини ёритиш ва муҳокама қилишдан иборатдир.
Акция давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:
1-кун: Хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик нима?
2-кун: Тегажоғлик юз беришига ким, нима ёки қандай шароит сабабчи?
3-кун: Хотин-қизларга нисбатан тегажоғликнинг оқибатлари нима?
4-кун: Хотин-қизларга нисбатан тегажоғликнинг олдини қандай олиш мумкин?
5-кун: Тегажоғлик муаммосини тугатиш учун таклифлар, ечимлар ва акция хулосалари.
Акция ҳамкори ҳисобланган Erkak.uz ва Ayol.uz сайтлари сизларни мазкур муҳокамаларда фаол иштирок этишга чақириб қолади.