Ошхона

"1 январь" салати

Зарур масаллиқлар: 200 граммдан қайнатилган креветка (ёки дудланган товуқ гўшти) ва пишлоқ, 3 дона қайнатилган тухум, 2 тадан қизил ва сариқ булғор қалампири, майонез, кўкатлар, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Булғор қалампирларини тўртбурчак шаклда тўғранг. Пишлоқ, тухум оқи ва сариғини қирғичдан ўтказинг.

2. Салат ликопчасига аввал булғор қалампирини солинг. Туз сепиб, устини майонез билан қопланг. Сўнгра креветкаларни жойлаштирасиз. Туз ва мурч сепиб, майонез суртинг.

3. Масаллиқларга қирғичдан чиқарилган пишлоқни қўшинг. Юзасини текислаб, майонез суртинг. Тухумни аввал, сариғини сўнг оқини ишлатинг (сариғидан 2 ош қошиқ олиб қолсангиз, безак учун фойдаланасиз).

4. Салат юзасига туз ва мурч сепинг-да, майонез суртинг. Тухум сариғи, булғор қалампири, кўкатлар ва сабзи билан суратдаги каби безатинг.

Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа

8 кишилик

Манба: Darakchi.uz