Бу рецепт шампиньон қўзиқоринларини қисқа вақт ичида маринадлашга имкон беради. Кичкина ва бир хил шампиньонларни танлаб оламиз.
Керакли масаллиқлар: – 500 г шампиньон – 120 мл ўсимлик ёғи – 3 та саримсоқ пиёз донаси – 10 та мурч донаси – 2 ч.қ. шакар – 1 ч.қ. туз – 4 дона дафна япроғи – 60 мл 6 фоизли сирка
Тайёрлаш:
Қўзиқоринларни яхшилаб ювамиз. Идишга сирка, ёғ, мурч, шакар, дафна япроғи ва тузни солиб аралаштирамиз. Аралашма устига қўзиқоринни солиб оловга қўямиз. Қайнаб чиққандан сўнг 5 дақиқа қайнатамиз ва банкага жойлаштирамиз. Совугандан кейин совутгичга қўямиз. 4 соатдан кейин мазали маринад тайёр бўлади.
Манба: Daryo.uz