1.Шамол
Бугун бу ерда, эртага у ерда, ҳеч қандай доимийлик ва барқарорлик йўқ, иштиёқ алмашиб туради, ҳеч бири узоқ сақланмайди.
2.Гул
Улар билан жуда эҳтиёткорона бўлиш керак, ёғингарчиликдан сақлаш ва ҳимоя қилиш керак, чунки улар нозик ва гап кўтара олишмайди. Лекин мана шу нозикликда жозиба ва кўркамлик бор, улар ўзлари ҳақида ғамхўрлик қилиш ва ўзларини кучли санашга имкон беришади.
3.Кутубхона
Улардан нимадир ўрганиш мумкин, ўзингиз учун янги билим уфқларини очасиз. Агар катта сабрни тўплаб, кўп вақтни сарфлашга дангасалик қилмасангиз.
4.Лабиринт
Улар ҳақида олдиндан фикр билдириб бўлмайди, муюлишда нима кутаётгани ва ўзаро муносабатларда қандай чалкашликлар бошқарилишини аниқ айта олмайсиз, лекин топишмоқ қанчалик қийин бўлса, уни топишнинг жараёни ҳам шунчалик қизиқ бўлади.
5.Яшил водий
Улар билан осон ва беташвиш ҳис этасиз, улар билан ўз муаммоларингиз ва қийинчиликларингизни бир чеккага суриб қўясиз. Хотиржам бўлиб ҳордиқ чиқарасиз, ҳеч бўлмаганда бир дақиқага ойна ортида ёмғир ва намгарчилик эканини ҳамда ошхонада ювиқсиш идиш-товоқлар борлигини эканини унутасиз.
6.Мушакбозлик
Уларда портловчи мижоздир, улар имкон борича байрам ҳиссини, ҳаёт ҳиссини, туганмас карнавални тақдим этишади. Бахтли бўлинг, ахир вақт учиб кетмоқда.
7.Гранит
Улар билан ҳеч нарса содир бўлмаслигига ва сиз ҳимояда эканлигингизга ишонч ҳосил қиласиз. Қийин вазиятда суяниш ва ишониш мумкин бўлган одам бўлади.
8.Жарлик
Ёмон тугашини биласан, лекин қирғоққа қарашга, синалмаган нарсага қўл уриб кўришга тортаверади.
9.Бриллиант
Сен унга қарайсан. Ҳар сафар инсоннинг янги қирраларини кашф этасан: салбий ёки ижобий, муҳимми шу? Шунчаки завқланишни ўрганасан.
Хуршида Хоним