Бу афсона эмас, балки инглиз диетологлари томонидан текширилган усуллардан бири. Агар юз терингизга эрта ажин тушмаслигини истасангиз, қуйидаги таомномага диққат қилинг.
Денгиз маҳсулотлари
Балиқ, сув ўтлари, денгиз карами таркибида D витамини, коллаген ва фойдали ёғ кислоталари сероб. Мазкур моддалар тери катаклари янгиланишини тезлаштиради. Ҳафтада бир – икки марта балиқдан суюқ ёки қуюқ таом, денгиз карамидан салат тайёрланг.
Салат барги
Оддий кўринган мазкур кўкат организм учун ғоят фойдали эканини биласизми? Барра салат баргини кунора таом ва егуликларга қўшиб истеъмол қилишга одатлансангиз, тери тортилишларидан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Тери ҳолати меъёрда бўлса, мимик ажинлар чуқурлашмайди.
Кўк чой
Пешона ва лаб атрофи терисига ажин тушмаслиги учун кўк чойни канда қилманг. Бу чой таркибидаги флавоноидлар тери қаримаслигидан ҳимоядир.
Таъқиқланувчи маҳсулотлар:
– Шўр ва аччиқ егуликлар;
– Спиртли ичимликлар;
– Дудланган маҳсулотлар;
– Ёғли таомлар;
– Майонез;
– Ёнғоқ, писта.
Манба: Darakchi.uz