Оила

Ажримга сабаб бўлаётган 3 сабаб

Америкалик психолог Джон Готтман охири ажрим билан тугалланадиган эр- хотин муносабатларини аниқлади..

ЁМОН КЎРИШ БЕЛГИЛАРИ: эр-хотиндан бири иккинчисининг устидан кулиб, ёмон кўришини ҳамма олдида ҳам билдиришни бошлайди. Атайлаб ёмон сўзлар ишлатади, устидан кулади. Унинг фикри билан қизиқмайди. Қадрига етмайди ва ўзини ундан устун деб баҳолайди.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: ўзингизни турмуш уртоғингиз ўрнига қўйиб кўринг, унинг кўзи билан вазиятга баҳо беринг. Ҳар сафар оёқости қилаётганингизда унинг сизга қилган яхшиликларини эсланг.

ТАНҚИД БЕЛГИСИ:

эр ёки хотин йўл қўйган хатоликларни кечирмасдан юзига солавериш. "Сен одам бўлмайсан!" деб ўз хулосасини пайдо қилиш.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: суҳбатда аламзадаликни ва айблашни тўхтатинг. Яхшиси кечирим сўранг. Энди ҳеч нима бўлмагандек чуқур нафас олинг.

НИЗОДАН ҚОЧИШ БЕЛГИЛАРИ:

Жанжал, тортишув, ҳар доимгидек айблов ва охир-оқибат нафрат, ғазаб, ёмон кўриш каби кундалик ҳаёт шунчалик жонга тегадики, ҳеч нимани эшитмасликни истаб қолади гўё. Айбловларга жавоб телевизорга михланиш, узоқларга кетиб қолиш, ҳеч нарсани эшитмасдан, кўрмасдан яшаш-ҳиссиётларини ўлдириш!

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: қочманг, ичингиздаги мунгни ютманг, бироз кўз ёшига эрк беринг. Ёмонламасдан, айбламасдан, асабийлашмасдан муаммони сиз билгандек айтинг.

Манба: Darakchi.uz