Ошхона

“Ари уяси” пироги

Зарур масаллиқлар:

ачитқи учун:

  • 1 пиёла сут
  • 0,5 пиёла ун
  • 1 ош қошиғида шакар
  • 2 чой қошиғида қуруқ хамиртуруш

хамири учун:

  • 1 та тухум
  • 2 ош қошиғида шакар
  • 1 ош қошиғида ўсимлик ёғи
  • 0,5 кг ун
  • 100 г шакар
  • 100 г маргарин

Тайёрланиши:

Аввал ачитқини тайёрлаб оламиз. Бунинг учун 1 пиёла сутни илиқдан кўра иссиқроқ ҳароратгача қиздириб, унга 0,5 пиёла ун, 1 ош қошиқ шакар ва 2 чой қошиқ қуруқ хамиртуруш соламиз. Яхшилаб аралаштирамиз ва идишнинг оғзини ёпиб, сочиқ билан ўраб, иссиқроқ жойга қўйиб қўямиз.

2

Тахминан 15—20 дақиқадан сўнг ачитқи тайёр бўлади.

3

Хамирни тайёрлаш учун 1 та тухум, 2 ош қошиқ шакар ва 1 ош қошиқ ўсимлик ёғини битта идишга солиб аралаштирамиз.

4

Устига тайёр ачитқини солиб, яна аралаштирамиз.

5

Тахминан 0,5 кг унни солиб, юмшоқ ва қайишқоқ хамир қорамиз. Уни қопқоқли идишга солиб, сочиққа ўраб, иссиқ жойга тахминан 30 дақиқа қўямиз.

6

Хамир бошланғич ҳажмидан тахминан икки баробар катталашиши керак.

7

Юмшаган маргаринни шакар билан яхшилаб аралаштирамиз. Хамирни ёйиб, унга маргаринли кремни суриб чиқамиз.

20151107_165655

Сўнг хамирни таранг қилиб рулет шаклида ўраймиз ва 4—5 сантиметр қалинликдаги бўлакларга кесиб чиқамиз.

?

Формага қоғоз тўшаб, ён томонларини ёғлаб чиқамиз. Хамир бўлакларини тик қилиб жойлаштирамиз. Формани илиқ жойда бироз вақтга қолдириб, хамир янада ошишини кутамиз.

?

Шундан кейин 180 даражагача қизидирилган духовкада тахминан 30 дақиқа давомида пиширамиз.

?

Пирог тайёр, ёқимли иштаҳа!