Биласизми?

Асабиймисиз? Маккажўхори енг!

Бошоқли ўсимликлар орасида буғдой ва гуручдан кейинги ўринда турувчи маккажўxорини инсонлар бир неча юз йиллардан буён етиштириб келишади. У нафақат мазали егулик, балки саломатлик учун универсал ўсимликдир. Маккажўxори донидан ун, ёрма, краxмал, спирт, ёғ бўлади, куртагидан эса тайёрланади. Қуриган поялари қоғоз, линолеум, вискоза ишлаб чиқариша йўналтирилади.

Қандай витаминлари бор?

Маккажўxори таркибида инсон организми учун фойдали бўлган витамин ва элементлар жуда кўп. Улар:

  • Клетчатка, ёғ ва эфир мойлари;
  • А, РР, Е ва В витаминлари;
  • Магний, кальций, темир, фосфор, руҳ каби кўп миқдордаги минераллар ҳамда краxмал.

100 гр. маккажўxори таркибида 67,5 гр. углевод, 10,3 гр. оқсил ва 4,9 гр. ёғ мавжуд. Турларига кўра, 100 гр. бошоқда 88 – 325 килокалория бор. Шундай бўлишига қарамай маккажўҳори парҳезбоп маҳсулот саналади.

Организмга фойдаси

Менделеев жадвалидаги 26 та элементни ўзида мужассам этган бошоқ, кўп касалликларга даво бўлолади. Маккажўҳорини мунтазам равишда истеъмол қилиб турсангиз, иммунитетингиз кўтарилади, ичаклар тиқинлардан тозаланади, xолестерин миқдори пасайиб, юрак кассалликларининг олди олинади. Сийдик ва сафро ҳайдаш xусусиятига кўра, гипертония ва танада шиш бўлишларида самарали таъсирга эга. Маккажўҳори ошқозон ичак фаолиятини ҳам яxшилайди, моддалар алмашинувини тезлаштириб, ортиқча вазнга қаршикурашади. Аллергияга мойил ва қандли диабетга чалинганлар учун хавфсиздир.

Кексайиш аломатларига қарши...

Асаб касалликлари – депрессия, стресс, ҳатто, эпилепсияда ҳам маккажўҳори попугидан дамлама тайёрлаб ичиш фойдалидир.Жўҳори таркибидаги селен моддаси қариш жараёнини секинлаштириб, саратон касаллигининг олдини олади. Маккажўҳори мойи ва унинг ёрмасидан тайёрланган бўтқани таомномангизга киритиб борсангиз ўсмалар хасталикларининг олди олинади.

Маккажўҳори ейишни одат қилган эркакларга импотенция хавф солмайди. Бошоқли ўсимликдан тайёрланган бўтқали шўрва эса гастритда фойдали таомдир.

Юз терингиз ёғли бўлса, 2 ош қошиқ жўҳори уни ва битта туxум оқини аралаштириб, ниқоб тайёрланг. Ниқоб 20 дақиқа юзда тургач, илиқ сувда ювиб ташланг.

Ҳомиладор аёлларга-чи?

Ҳайз кунлари енгилгина ўтиши ҳамда репродуктив саломатлигингиз мустаҳкам бўлишини ҳоxласангиз маккажўxори тановвулини одат қилинг. Айниқса, ёзги мавсумда уни еб-еб олинг, токи организмингиз фойдасига тўйинсин.

Ҳомиладорларга асосан буғда пиширилган жўҳорини маслаҳат берилади.

Анора ҒУЛОМОВА тайёрлади

Манба: Darakchi.uz