Нега айрим одамлар ҳеч қандай кучни ишга солмасдан атрофдаги одамларга бирдек ёқиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Баъзи бир инсонлар эса қанчалик ҳаракат қилмасин одамлар қалбидан жой олиши қийин бўлади. «Ўйла ва бой бўл» номли машҳур бестселлер асарнинг Наполеон Хилл ўзининг китобларининг бирида атрофдагилар сидқидилдан яши кўрадиган инсонларнинг одатлари ҳақида сўз юритади:
-Улар атрофдагиларда ижобий руҳий кайфиятни уйғотиб, бағишлашади.
Ҳар доим беодоб ва тушкун кайфиятда бўлиш осон. Лекин бундай муносабат билан муваффақиятга эришиш ва яхни обрўга эришиш қийин. Ижобий кайфият эса бу мақсадларга эришишга имкон беради.
Улар доим ҳурмат ва дўстона оҳангда гаплашишади. Улар гапираётган гапларига ишончлари баланд бўлади. Шу сабабли уларнинг сўлари сокин, мулоҳазали бўлиб, ёқимли маъно беради.
-Улар суҳбатдошларини диққат билан тинглашади.
Мулоқотда димоғдорлик ва насиҳатомуз оҳанги – бу шахснинг менлигини кўрсатиш учун ажойиб усул бўлиши мумкин, лекин суҳбатошларига ёқиш ва дўстона муносабатларни ўрнатиш истагидаги одам учун муваффақиятсиз йўлдир.
- Улар ҳар қандай вазиятда ўзлигини дадил тутишни билишади.
Ҳаддан ташқари ҳам ижобий, ҳам салбий таъсирчанлик кишида ёмон таассурот қолдиради. Эсда тутинг, кўпинча сукут сақлаш мазмундор салбий ҳисдаги сўдан кўра суҳбатдошга анчайин самарали маълумотни етказади.
-Улар хотиржам бўлишади.
Сўз ва ҳаракатларнинг ўз ўрнида бўлишлиги одамлар ёқтирадиган ва шу сабаб ҳурмат қиладиган муҳим фазилатлардан биридир.
-Улар олдиндан тахмин қилишмайди ва самимий бўлишади.
Ҳамфикрларидан ташқари бошқа янги ғоя ва муносабатларни қўллаб қувватлашга тескари бўлган одамлар нафақат шахсий ривожланиш, балки касбий маҳоратни ошириш имкониятини ҳам қўлдан бой беришади.
- Улар бошқалар билан кулиб гаплашишади.
Хиллнинг тасдиқлашича, Американинг преиденти бўлган Франклин Рузвелтнинг энг қимматбаҳо мулки миллон долларга тенг ажойиб табассуми эди. Айнан у мулоқот жараёнида суҳбатдошларини беихтиёр самимий бўлишларига мажбур этарди.
-Улар барча фикрларни айтиш сира шарт эмаслигини билишади.
Бундай инсонлар ҳақиқат бўлса ҳам барча фикрларни айтиб, одамларни хафа қилиш ярамаслигини билишади.
-Улар кечиктиришни яхши кўришади.
Кечиктириш – сиз қўрқаётганингизнинг кўрсаткичидир. Ўз навбатида сизнинг етарли бўлмаган самарадорлигингининг белгисидир.
-Улар ҳар куни битта эзгу ишни амалга оширишади.
-Улар бошқаларга шунчаки, эвазига ҳеч нарса кутмай ёрдам қўлини чўзишади.
-Улар омадсизликдан шикоят қилишмайди, бундан сабоқ олишади. Одамлар омадсизликка бардошли бўлган ва қадр-қимматини сақлаган ҳолда қабул қилган инсонларга мафтун бўлишади. Муваффақиятга эришган одамлар ҳаётий сабоқ учун тақдирдан миннатдор бўлишади.
-Улар суҳбатдошига дунёдаги энг керакли инсон сифатида мурожаат қилишади.
Мулоқотда бошқа инсонларга нисбатан бундай муносабат билан ўз суҳбатдошларини билиб олишга интилишади, шу сабабли улар ўзи ҳақида гапириб беришга имкон яратишади.
-Улар бошқаларни лаганбардорлик билан мақтамасдан самимий бўлишни уддасидан чиқишади.
Улар бошқаларни мақташ имкониятини қўлдан чиқаришмайди, лекин шу инсон мақтовга муносиб бўлсагина мақташади.
- Муваффақиятга эришган инсонлар одамларга ёқиш учун муғомбирлик қилишмайди. Улар аслида қандай бўлсалар, шундай бошқаларга ёқишади. Бунинг сири шундаки, улар доимий равишда ўзларини тутишлари, ҳатти-ҳаракатлари ва обрўлари устида ишлашади. Камчиликларини кўрсатган инсон эса уларга шахсий ривожланиш жараёнини давом эттиришларига ёрдам беради.
Хуршида Хоним