Аёлларга имкон қадар илиқ муомалада бўлишга ҳаракат қилдим.
Амир Темур
Токим ер юзида битта бўлса ҳам аёл мавжуд экан, у ҳақида ҳамиша нимадир янги гап айтиш мумкин.
Станислас де Буффлер
Эр кишини саводли қилиш – бир эркакни саводли қилишни, бир аёлни саводли қилиш эса, бутун бир авлоднинг саводли бўлишини англатади.
Бригҳам Янг
Аёл муҳаббати биз учун буюк, унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. У худди гўштга сепиладиган туздек: юракка сингиб, уни айнишдан сақлайди.
Виктор Гюго
Менинг истиқболи порлоқ эркакларга ҳурматим қанчалар юқори бўлса, ўтмиши гўзал аёлларга эҳтиромим ҳам шу қадар баланддир.
Оскар Уайлд
Аёлнинг донолиги, бу – бебаҳо хазина. Боз устига, бу хазина оқилалик ва гўзаллик билан сийланган бўлса, бу – катта қудратдир.
Жорж Мередит
Аёл аввало ўзининг энг яқин дўсти бўлиши лозим. Шунда ҳаёти янаям осонлашади.
Диане Вон Фурстенберг
Аёл самимийлиги камдан-кам учрайдиган, аммо ҳеч бир гўзаллик билан тенглаштириб бўлмайдиган ҳолат. Аёлнинг сохта феъл-атвордан ҳоли бўлиши ундаги ҳар қандай кам-кўстни ёпиб кетади. Мен мана шундай содда, самимий аёлларда чинакам гўзалликнинг гувоҳи бўламан.
Стив Мараболи
Шоирларнинг мадҳ этишларича, аёлнинг турган-битгани муҳаббат экан.
Виржиния Вульф
Аёл муқаддас, севилган аёл эса илоҳийдир.
Александр Дюма
Шунча йиллик айрилиқдан кейин шуни англадимки, Момо Ҳаво масаласида нотўғри ўйлаган эканман. Жаннатда Момо Ҳавосиз яшагандан кўра, ерда у билан бирга яшаганим афзал экан.
Марк Твен
Бир ҳақиқатни унутманг – буюк кишилар ортида буюк оналар ёки фидойи рафиқалар турган бўлишади. Шундай экан, дунёда буюк аёллар ҳам сон-саноқсиз.
Дороти Саерс
Худо аёлларни биз эркаклар тушкунликка тушган маҳалимиз қаддимизни тик тутишимиз, уларга қараб кўзларимизга яна қувонч балқиши, идрокимизни ишга солишимиз учун яратган.
Роберт Жордан
Аёлларнинг барча муаммолари эркаклар сабаб юзага келганидек, эркакларнинг ҳамма муаммолари аёллар боис барҳам топади.
Сантош Калвар
Аёл тахмини эркакнинг ишончидан аниқроқ бўлади.
Редьярд Киплинг
"Кийгани бирорта ҳам тайинли кўйлагим қолмабди-ку!" деганда аёл аслида турмуш ўртоғига: "Сиз сен менга кераксиз, деб айтмаяпсиз!" демоқчи бўлади.
Кейтлин Моран
Аёлга ўқиб-изланиши учун имкон яратиб бермаган мамлакатнинг фақат оёқда иш қиладиган мажруҳдан фарқи йўқ.
Жостейн Гаардер
Дунёда икки қудратли куч бор – бири қилич, яна бири эса қалам. Улар ўртасидаги рақобат ва кураш шиддатли. Лекин улардан ҳам қудратлироқ яна бир куч бор – бу қўлига қалам олган аёлдир.
Муҳаммад Али Жинна
Аёлни сева билмаган одам дунёнинг энг гўзал сирларидан бехабар ўтади.
Стендаль
Табиат аёлга шундай дейди: уддасидан чиқсанг гўзал бўл, хоҳласанг оқила бўл, аммо доимо идрокли бўлмоғинг шарт.
Пьер Опостен Бомарше