Маданият

Аёл қудрати унинг тилида намоён

Одамлар ўртасидаги муносабатни белгилайдиган муомала – инсон юрагини кўзгуда акс этгандек намоён этади. Кишининг сўзидан, муомаласидан унинг қандай одам эканлигини билиб олиш қийин эмас. Инсон камолотида, ҳаёт ривожида, иш юритишда, одамлар сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилишда муомала асосий омилдир. “Буғдой нонинг бўлмаса ҳам, буғдой сўзинг бўлсин” дейди халқимиз.

Ширин тил, мулоҳаза, мушоҳада билан самимий муомалада бўлишга одатланиш – ҳар бир инсоннинг, айниқса, ҳаёт файзи бўлган хотин-қизларнинг энг асосий фазилати.

Қиз бола гўзал, хушқомат, зеби-зийнатлари ҳам жойида бўлсаю, муомаласи қўпол, зардали ёки беандиша бўлса, сўзи билан атрофдагилар дилини оғритса – уни гўзал дейиш мумкинми?! Киши одатда либосига, чиройига қараб кутиб олинади, ақлига қараб кузатилади. Аёл ақлини муомалачалик намоён этадиган нарса бўлмаса керак. Муҳаббатни қозониш учун ҳам, аввало, муомала маданиятининг юксак бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап] Ҳар қандай муомаланинг боши саломдир. Саломлашиш динимиз муомалама маданиятининг ҳам бош мезони саналади. Бир донишманд: “Каломинг камолингни белгилайди, мақоминг маконингни белгилагани каби”, деб айтишида ҳикмат бор

[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап] Ёшликдан ноўрин, қўпол, ибосиз сўзларни тилга олмасликка одатланган маъқул;

[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап] Маъноли, киши руҳини кўтарадиган сўзлар ила фикрни изҳор қилиш мақсадга мувофиқ;

[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап] Лекин ҳаддан ташқари ширинсўзликдан ҳам тилёғламаликнинг “ҳиди” келиб қолиши ҳеч гап эмас. Шу боис, самимиятни маҳкам тутинг;

[дропсап тйпе="сирсле"]5[/дропсап] Қиз боланинг деярли ҳамма билан “сиз”лаб гаплашиши гўзал манзара касб этади;

[дропсап тйпе="сирсле"]6[/дропсап] Доимий очиқ чеҳрада бўлинг;

[дропсап тйпе="сирсле"]7[/дропсап] Жахл чиққанда, ўзингизни қўлга олинг. Шахсий муаммоларингиз бировни табини хира қилишига йўл қўйманг;

[дропсап тйпе="сирсле"]8[/дропсап] Ёлғон гапирманг. Бир ёлғон кейингисини етаклаши мумкинлигини унутманг;

[дропсап тйпе="сирсле"]9[/дропсап] Инсонларни камситманг. Ҳар бир инсоннинг ўз қарашлари мавжуд;

[дропсап тйпе="сирсле"]10[/дропсап] Сўзингиз ила амалингиз мослигини назорат қилиб боринг.

Сўзда улкан куч бор. Аёлнинг қудрати унинг ширин тилида, ожизалигида намоён. Муомала билан не-не диллар қулфига калит топилади, не-не орзуларга йўл очилади.