Миома- бачадон деворидаги зарарсиз ўсма бўлиб, аёлларнинг деярли ярми ўзида бу касаллик борлигини ҳатто тахмин ҳам қилмайди. Тиббиётда миоманинг пайдо бўлиш сабаблари тўлиқ аниқланмаган бўлсада, баъзи омиллар келтирилади: Наслий боғлиқлиқ Ҳайз сиклидаги муаммолар Моддалар алмашинувининг бузилиши Тез-тез аборт қилдириш Бачадон шиллиқ қавати яллиғланиши Бачадондаги миома ва стресс ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги хам тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган. БеЛГИЛАРИ Миома одатда алоҳида белгиларсиз кечади. Айрим ҳолларда эса аёл қуйидаги белгилар орқали ўзида миома бор йўқлигини текшириши мумкин: Ҳайз сиклида кўп қон кетиши Оғриқ ва қон кетишлар Сикл бузилиши Қорин пастидаги оғриқлар Оёқлар ёки белда жинсий алоқа вақтидаги оғриқ ҳам миомага ишора бўлиши мумкин АСОРАТЛАРИ Миома билан кўп йиллар мобайнида яшаган аёл уни сезмасада у кўпгина нохуш асоратларга олиб келиши мумкин. Кўп қон кетиши оқибатида камқонлик ривожланади Пешоб қопининг сиқилиши натижасида тез-тез пешоб ажралиши Ичаклар сиқилиши натижасида қабзият Семириш Репродуктив тизимидаги ўзгаришлар ҳисобига бепуштлик, ҳомила тушиши ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН? Ягона ишончли усул йилда бир марта бўлсада гинеколог қабулига боришдир. У ултратовуш текшируви, компютер томографияси ёки магнит резонансли томография ёрдамида аниқлаши мумкин. Шифокорларнинг миома уч тўрт ҳафталик бўлибди деб ташҳис қўйиши худди ҳомиладорлик давридаги каби ҳисобланади. Бунда шифокор ҳомила ҳисобига бачадон катталашиши кабиларни назарда тутади. Миома ривожланишда фақат кучайибгина қолмай балки аксинча сусайиши ҳам кузатилади. Миоманинг тескари ривожланиши яъни гормонли дорилар таъсирида тугунчалар кичрайиши ва сўрилиб кетиши ҳам мумкин. Миома климаксдан сўнг бутунлай сўрилиб кетиши ҳам мумкин. АЛБАТТА БАЧАДОН БИЛАН БИРГА ОЛИБ ТАШЛАНАДИМИ? Миома тугунчаси битта дона ва ўлчами кичик бўлган ҳолларда унинг фақат ўзи олиб ташланади. Миома тугунчасини бачадон билан бирга олиб ташлашга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлади: ўсма бир нечта бўлса Бачадон ўлчами ўта йирик ёки диаметри 15 сантиметрдан катта бўлса Бачадоннинг хавфли ўсмаси борлиги гумон қилинганда бачадонга қўшиб олиб ташланади. Миома икки хил йўл билан консерватив ва жарроҳлик аралашуви билан даволанади. Консерватив даволашда дорилар воситасида амалга оширилади. Жарроҳлик аралашуви эса ўсмалар йириклашиши, қон кетиши каби ҳолатларда қўлланилади.
Саломатлик