1. Суратда кўрсатилган ҳолатга келинг. Тўғри, осон бўлмайди. Лекин бу машқ ёрдамида бўкса ҳажмини кичрайтириш мумкин.
2. Тик турганча оёқ учига тегинишга ҳаракат қилинг. Машқ давомийлиги 6-8 марта.
3. Қўл мушакларини чиниқтириш, тери таранглигини мустаҳкамлаш учун ушбу машқнинг фойдаси бисёр. 6 марта қўл мушакларини таянганча, гавдани пастга энгаштириб, кўтаринг.
4. Тана оғирлигини оёқ ва қўл мушакларига юкланг. Навбат билан бир қўлни юқорига кўтариб, унга қарама-қарши тарафдаги оёқни ҳам ҳаракатга келтиринг. Давомийлиги 6 марта.
5. Ётган ҳолатда тиззани букинг. Қорин томонга чўзиб, аввал юқорига сўнг икки ён тарафга ҳаракатлантиринг.
6. Қорин мушаклари учун пресс. Тизза букилган, гавдани хиёл кўтариб, қорин мушакларини чиниқтирасиз. Машқни 10 марта бажаришдан бошланг.
Манба: Darakchi.uz