Ошхона

​Баҳорий салат — иштаҳангиз очилиб, витаминга тўйинасиз!

Зарур масаллиқлар: 200 мл. сметана, 1 боғдан исмалоқ, редиска ва кўкпиёз, 3 дона тухум, 3 та бодринг, салат барги, шивит, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Кўкпиёз ва шивитни майдалаб тўғранг. Исмалоқни ювиб, майдаланган кўкатлар билан аралаштиринг.

2. Бодринг ва редискани ярим ой шаклида тўғранг.

3. Пиёзни аввал ҳалқа шаклида тўғраб, сўнг тўртга бўлинг.

4. Сметанага туз ва мурч қўшинг.

5. Барча масаллиқларни аралаштириб, сметана қўшинг. Қайнатилган тухумни ҳам ярим ой шаклида тўғраб, салат билан бирга дастурхонга тортинг.

10 дақиқа

2 кишилик

Манба: Darakchi.uz