Ошхона

Бақлажондан "сюрприз" - янгича дўлмадан тотиб кўринг

Зарур масаллиқлар: 2 дона думалоқ бақлажон, 300 гр. мол гўшти қиймаси, 100 гр. пишлоқ, 1 бош пиёз, ярим боғ петрушка, туз.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни гўштқиймалагичдан ўтказинг-да гўшт қиймасига қўшиб, туз солиб аралаштиринг.

2. Бақлажоннинг ўртасини ўйиб олиб, майдалаб тўғраб, қиймага қўшинг.

3. Бутун бақлажонлар ичига қиймадан солинг. Истасангиз қиймани бироз қовуриб солсангиз ҳам бўлади.

4. Пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказиб, қийманинг устидан солинг. Газ патнисини ёғлаб, бақлажонларни теринг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Дастурхонга кўкатлар билан безатиб тортинг.

2 кишилик

1 соат

Манба: Darakchi.uz