Ошхона

Байрам таоми: "мазали табрик"

Зарур масаллиқлар: 2 та бутун балиқ гўшти (скумбрия ёки судак балиғи), 2 ош қошиқ хантал, 1-2 дона помидор, 2 бош пиёз, битта булғор қалампири, балиқ гўшти учун зираворлар, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини тозалаб ювинг ва қоғоз сочиқча билан қуритинг.

2. Помидор, булғор қалампири ва пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўғранг.

3. Балиқ гўштига туз, мурч ва ханталдан суртинг. Сўнгра ичига сабзавотларни солинг. Пишириқ қоғози солинган қолипга қўйгач, устига ҳам сабзавот бўлакларидан қўйиб зираворлардан сепинг.

4. Битта балиқ гўштини алоҳида пишириқ қоғозига ўрагач, зар қоғоз билан ҳам ўранг. Балиқ гўшти 180 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади.

1 соат

4 кишилик

Манба: Darakchi.uz