Англиянинг соғлиқни сақлаш миллий хизмати кунига 6-8 стакан сув ичишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда. Бу миқдор тахминан 1,5-2 литр сувга тўғри келади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар бу қоидага амал қилинмаса, унда салбий оқибатлар соғлиққа тезда ўз таъсирини кўрсатади.
Таъкидланишича, бўйи баланд ва бақувват одамлар кўпроқ суюқлик ичишлари керак.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунда фақат сув ичиш шартмас. Ёғсизлантирилган сут ва шакари бўлмаган ичимликлар, чой, қаҳва ҳам истеъмол қилса бўлади. Шу билан бирга мутахассислар шарбатдан кунига 150 мл дан кўп ичмасликни тавсия қилишмоқда.