1. Блинчик хамирига солинаётган сут илиқ ҳолатда бўлиши керак. Шунда ун яхши аралашади. Совуқ ҳолатда солинган сутда эса ун йиғилиб қолиши мумкин.
2. Блинчикнинг хамири майин бўлиши учун унни элакдан ўтказиб, 5 дақиқага қолдиринг. Кислород билан тўйинган ун асосий масаллиққа аралашгач, хамир сифати яхшиланади.
3. Шакар ва туз меъёрини ошириб юборманг. Агар туз кўпайиб кетса, хамир қизариб, ҳудди куйиб кетгандек кўринишга келади. Шакари ортиб кетганида эса товага ёпишиб қолиши мумкин.
4. Нонуштага начинкасиз блинчик тайёрлашни истасангиз, хамирига пичоқ учида истеъмол содасини қўшинг. Шунда пишириғингиз кўтарилиб чиқади.
5. Агар блинчик тайёрлайдиган товангиз панд бераётган бўлса, қуйидаги «муолажа» ни бажаринг. Аввал товани совуқ сувда чайинг. Сўнг ичини ош тузи билан тўлдиринг. Бир неча дақиқа оловга қўйиб қиздиринг-да, тузини тўкиб ташланг Товани салфетка билан артиб, озроқ ўсимлик ёғи билан артиб олинг.
6. Тайёр блинчикларни лаганга териб, устидан сариёғ суртиб қўйинг. Ана шу кетма-кетликда терилган блинчиклар жуда майин ва хушхўр бўлади.
7. Хамир суюқлигига эътибор беринг. Агар блинчик хамири қуюқлашиб кетса, блинчик ғоваксимон бўлиб пишмайди. Салгина суюқроқ хамир тайёрласангиз, орасида майда тешикчалари кўп бўлади.
8. Агар товага қуйилган хамир жойидан қўзғалмаса ёки олаётганингизда узилиб кетса, масаллиқларга тухум ва ун қўшиш керак.
9. Кеча тайёрлаган блинчикни нонуштага иситиб тортиқ этмоқчи бўлсангиз, қуйидаги усулдан фойдаланинг. Блинчик терилган идиш устини зар қоғоз (фольга) билан ўраб, 10 дақиқага газ печига қўйинг.
10. Блинчик қиймаси ёпишқоқ бўлмаслиги учун қовураётганда ярим пиёла сув қўшинг. Шунда гўшти майин чиқади.
Манба: Darakchi.uz