Жэневада юқори технология асосида ишлаб чиқарилган соатларга бағишланган кўргазма бўлиб ўтди, деб ҳабар бермоқда Лента.ру. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мазкур кўргазмада дунёнинг бир қатор машҳур брендлари остида ишлаб чиқариладиган соатлар намойиш этилди. Жорий йилда ҳам Sартиер компанияси квартс механизмида ишлайдиган Ҳйпносе деб номланувчи аёллар соатини намойиш этди. Тим қора рангли ушбу соатнинг устки қисми олмос тошлар билан безатилган бўлиб, тасмаси табиий тимсоҳ терисидан ишланган. 1991 йилдан буён давом этиб келаётган юқори технологияли соатлар халқаро кўргазмасида илк бор бешта машҳур компаниялар иштирок этган бўлса, бугунги кунга келиб, дунёнинг 15 та энг машҳур соат ишлаб чиқарувчи бренд фирмалар иштирок этмоқдалар. Бу ерга ташриф буюрган иштирокчи ва ташриф буюрувчилар соат ишлаб чиқариш саноатидаги энг замонавий лойиҳалар ҳамда янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. *** Тайваннинг Будай шаҳрида аёллар туфлиси шаклидаги ажойиб шаффоф ойнаванд ибодатхона қуриб битказилди. Бу ҳақида ББS хабар тарқатган. Дисней мулфилми қаҳрамони Золушканинг биллур туфлисини эслатувчи мазкур иншоотнинг қурилиш ишларига 686 минг АҚШ доллари миқдорида маблағсарфланди. Бинонинг устки қисми эса 320 дона мовий ранг шаффоф ойналардан ташкил топган. Ҳудуд расмийларининг таъкидлашича, бундай ҳашаматли ва ғаройиб бино табиийки, аёлларни ҳам ўзига жалб қилади. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 8 февралида очилиши кутилаётган ушбу бинода фақатгина расмий тадбирлар ҳамда никоҳ қайд қилиш маросимлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
***
Ҳозирги ривожланган ва тараққий этаётган даврда бирор бир ихтиро ёки кашфиёт яратиш оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бу борадаги янгиликлардан эса тез-тез оммавий ахборот воситалари орқали билиб олиш қийин эмас. Масалан, яқинда соат ва ручкалар ишлаб чиқарувчи Монтбланs компанияси томонидан тамаки баргларидан олтин пероли ручка ишлаб чиқарилди. Sреатион Привее бренди остидаги Фигурадо номли мазкур ручкалар қуритилган барглардан ишланган бўлиб, ёзадиган қисми 750 пробали олтиндан, безаги учун эса қимматбаҳо турмалин ҳамда олмос доналари ишлатилган. Ручка сақланадиган махсус ғаладон ҳам юқори сифатли ёғочдан ясалган. Яқинда компания томонидан намойиш этилган бу ручкалар эндиликда сотувга чиқарилиши мўлжалланмоқда.
Ҳориж матбуоти асосида Дилором Мирходиева тайёрлади.