Керакли масаллиқлар:
Хамир учун 1. Ун 2. Тухум - 5 дона. 3. Ичимлик содаси - чой қошиқ учида. 4. Салат ёғи
Қиём учун 1. Сув - 1 стакан 2. Сунъий асал - 1 стакан 3. Шакар - 2 стакан
Тайёрланиши:
Тухум яхшилаб аталаниб, чой содаси қўшилади. Тайёр массадан хамир қорилади.
Ўқлоғини олиб, хамир яна тенг иккига узунасига бўлинади. Узун иккита тесмаларни 1,5-2 см. қалинликда кесилади. Кесилган тесмачалар қизиб турган ёғда қовуриб олинади. Ранги ихтиёрий.
Қиём тайёрлаш: Сув шакар билан аралаштирилиб, газга қўйилиб, қайнатилинади. Етилишига яқин асал солинади. Пишган тесмачаларни қиём билан аралаштириб, керакли шакл берилади.
Ёқимли иштаҳа!
Манба: Beka.Uz