Иш

Доим иш билан банд кишиларга қоматни сақлаш бўйича тавсиялар

Журналларда, теледастурларда, форумларда хушқомат ва соғлом бўлиш учун спорт билан шуғулланиш кераклиги ҳақида бонг урилади. Бу, албатта, кишини руҳлантиради, бироқ спорт билан шуғулланиш учун вақт бўлмаса, нима қилиш мумкин?

Мутахассислар фикрича, ҳаётингиз ўта қизғин ва шошма-шошарликларга тўла бўлганида ҳам қоматни сақлаб қолиш иложи бор. Бунинг учун қуйидаги тавсияларга қулоқ тутсангиз, кифоя!

Сув ичинг

1

Шифокорлар “Кўпроқ сув ичинг”, — дейишдан чарчамайди. Кун давомида бир шиша сув кўп нарса еб қўймаслик, шарбат ва газланган ичимликларни кўп ичиб юбормаслик, демакки, кераксиз калорияларни истеъмол қилмасликка ёрдам беради.

Ратсионингизни режалаштиринг

Дам олиш куни келаси ҳафта учун таомнома тайёрлашга бироз вақт ажратинг. Ушбу таомлар учун талаб этиладиган маҳсулотларни ҳам дам олиш кунида харид қилиб қўйинг. Янгигина пиширилган овқатлар бутерброд ёки дўкондан харид қилинган бошқа тайёр егуликларга қараганда анча фойдалидир.

Ҳар ерда жисмоний машқлар бажаринг

Чой қайнашини кутаётган, уй йиғиштираётган, кимнидир ёки ниманидир кутаётган маҳалингизда ўтириб-туриш, сакраш, оёқларни силташ каби машқларни бажариш мумкин. Телевизор кўришни эса ётиш ўрнига обруч айлантириш орқали тўла-тўкис спорт машғулотига айлантириш мумкин.

Тўйиб ухланг

Woman Sleeping

Уйқуга тўймаслик кортизол стресс гормонини ишлаб чиқаради ва организм серотонин бахт гормонини қидириб, одатда зарарли ва ширали егуликни талаб эта бошлади. Канадалик олимлар фикрича, сифатли уйқу — вазнни камайтириш дастурининг муҳим қисмидир. Уйқу етишмаслиги организмни ёғларни захира қилиб қўйишга ундайди.

Ишхонага уйдан егулик олиб боринг

Бу истеъмол қилинадиган калориялар ҳажмини камайтиради. Иш вақтида қорин бироз очиққанида, дўкондан ширинлик олиб ейиш ўрнига, уйдан келтирилган салат ёки олма билан тамадди қилиб олиш мумкин.

Ўзингизни айбламанг

Ҳеч ким мукаммал эмас. Қайсидир пайт иродангиз бўшлик қилиб, бир пакет чипс еб қўйсангиз, ўзингизни қийнаманг. Руҳшунослар доимий равишда виждон азобида бўлиш одамни руҳан майиб қилишини аниқлади. Масалан, қорнингиз борлигидан норози бўлиб юрсангиз, ошқозон-ичак касалликларига йўлиқишингиз мумкин.

Мақолада Ладй.маил.ру маълумотларидан фойдаланилди.