Пряник ва сметанадан иборат!
Керакли маҳсулотлар:
Пряник – 0,5 кг
Сметана – 150 200 мл
Банан – 2 дона
Киви – 1дона
Олча/гилос – 1 стакан
Тайёрланиши:
Кремни тайёрлаш бананни тозалаб, сметана билан аралаштирилади. Шакар қўшилмайди. Пряникларни кичкина бўлакларга бўлинг. 2 та пряникларни тортни безатишга олиб қўйинг. Пряник бўлакларини кремга булғалаб олиб, тортни йиғиб чиқинг. Тортни дарҳол ликопга, янада текисрок бўлган силиконли думалоқ ёки бошқа шаклдаги қолипга, косага жойлаштирса бўлади. Озиқ-овқат плёнкасини солиш ёддан кўтарилмасин. Торт 15 30 дақиқа хона ҳароратида яхшилаб шимилиши учун туради, сўнгра музлатгичга қўйилади. 2 соат ўтгач, тортни қолипдан олинг.
Энди безатиш мумкин. Четга олиб қўйилган 2 дона пряникни урвоқ шаклида майдалаб, торт устига сепинг. Сўнгра тортни сарҳил, янги ва консерваланган турли мевалар билан безатиб чиқса бўлади. Пряник, сметана ва мевалардан иборат тортимиз тайёр бўлди.
Хуршида Хоним