Бугунги мақолада араб мода блогерларининг энг таниқлилари билан таништириб ўтамиз.
Сауфия Гудсон (@feeeeya)
Сауфия шунчаки башанг кийинувчи қиз бўлиб қолмасдан, Instagram’да ўз саҳифасини фаоллик билан юритади, шунингдек, бутун дунёда машҳур бўлган, мусулмон модаси ҳақидаги Hijab Fashion блоги яратувчиси ва муаллифидир. Унинг муштарийлари сони 3 миллион кишидан ошади.
Лина Асад (@withloveleena)
Кўпчилик мусулмон мода блогерларидан фарқли равишда, Лина АҚШда яшайди, бу эса унинг услубига таъсир ўтказмасдан қолмаган. Қиз оч рангли пастел гаммани афзал кўради, шунингдек, турли бурма ҳошиялар ва пар-парларни яхши кўради.
Ҳабиба да Силва (@lifelongpercussion)
Бу қиз Англияда яшайди ва нафақат фешн-блогер, балки дизайнер сифатида ҳам танилган. Дизайнер сифатида у айнан ҳижоблар яратишга ихтисослашган. Ўз ишларини Instagram’даги саҳифаси орқали эълон қилиб боради.
Мерайя Идрисси (@mariahidrissi)
Икки йил аввал Мерайя H&M маркасининг реклама кампаниясида суратга тушган биринчи ҳижобли қиз бўлгач, танилиб кетди. Энди эса қиз деярли ҳар куни Instagram’да янги либосларда намоён бўлишдан ва обуначиларини завқлантиришдан тўхтамаяпти.
Манба: Daryo.uz