Биласизми?

Фойдаси ғиж-ғиж – жағ-жағ

Халқ табобатида жағ-жағ қон тўхтатиш хусусияти билан машҳур. Айниқса, бурун қонаганида жағ-жағ дамламаси асқотади.

Шунингдек, дамлама қон босимини тушириш, сийдик йўли касалликлари ва ич кетганида ҳам фойда беради.

Уни тайёрлаш учун 2-3 қошиқ майдаланган кўкат устига 200 мл. қайноқ сув қуйилади. 1 соат мобайнида тиндирилади. Кунига 3-4 марта 30-40 мл.дан ичилади.

Жигарни тозалашда эса ушбу кўкат қўшилган сомса ва чучвара тановул қилиш лозим. Қарши кўрсатмаларга эга эмас.

Манба: Darakchi.uz