Ошхона

Французча салат - янгича «пентуза»дан тотиб кўринг!

Зарур масаллиқлар: 300 гр. пентуза, 20 та қисқичбақа таёқчаси, 1 бўлак саримсоқ пиёз, ярим боғ кинза, 4 ош қошиқ кунжут ёғи, 1 ош қошиқ соя қайласи, лимон шарбати, занжабил новдаси, қизил мурч.

Тайёрланиши: 1. Пентузани қайнатилган сувга солиб, 2 дақиқа қўйинг. Кейин сувини яхшилаб силқитинг.

2. Саримсоқ пиёз, занжабил новдаси ва кинзани майдалаб тўғранг.

3. Кунжут ёғини қиздириб, саримсоқ пиёз ва занжабил новдасини солинг. Озгина қовургач, қисқичбақа таёқчаларини ҳам солинг. Кинза ва лимон шарбатини ҳам қўшиб, 1 дақиқа паст оловда қолдиринг.

4. Пентузани қисқичбақа таёқачалари билан аралаштириб, соя қайласи ва қизил мурч солинг-да, дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 20 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz