Ҳозир қайси қаҳвахонага ёки ресторанга кирманг, бир гуруҳ бўлиб йиғилган аёлларга кўзингиз тушади. Истаган ресторанингизга кирсангиз ҳам худди шу аҳвол. Албатта, жонкуяр аёлларимиз дам олишса олишибди-да дерсиз. Тўғри, дам олиш, дугоналар билан гаплашишнинг завқи бор. Аммо кузатувларимиз гапнинг бизга етадиган камида 5та зарари борлигини аниқлади. 1. ҒИЙБАТ НОХОЛИС БЎЛИШИ МУМКИН Даврага келмай қолган қариндошингиз ёки дугонангиз табиийки ғийбат ўқига нишон бўлади. Аммо унинг нима учун келмай қолгани сабабини изоҳлаб гўёки унга ачинаётган дугонангиз ҳам аслида унга хайрихоҳ бўлмаслиги, вазиятни бўрттириб кўрсатаётган бўлиши мумкин. 2. ҲАММА БИЛАН СОЛИШТИРИШ ФОЙДА БЕРМАЙДИ Ўзингизни ҳали у дугонангиз билан, ҳали бу дугонангиз билан солиштираверсангиз, бахтсиз эканман, дейиш учун талай сабаблар топасиз. Ваҳолангки, сиз ҳавас қилаётган кўйлакни дугонангиз қўшнисидан олиб кийган, сизга ёққан тақинчоқни эса бировдан ижарага олган бўлиши ҳам мумкин. Шу арзимас матоҳларни деб ўзингизнинг ҳолингизга ачиниш ақлли хонимга мос келмайди. 3 . ОШҚОЗОН ҒОР ЭМАС. Кетма-кет қўйилаётган овқатларнинг сонию, ёғлилик даражасини аниқлашнинг иложи йўқ. Аммо гапга берилиб, ортиқча таом еб юборсангиз, албатта соғлигингизга зарар келтиради. 4. ДАВРАНГИЗДАН ЎРНАК ОЛИБ БЎЛАРМИКАН? Сиз ўтирган даврадан илм учун, ўзингиз учун керакли фойдали маслаҳат олишингиз аниқми? У ердан шунчаки гапириб вақт ўтказиб қайтсангиз бундан кимга фойда?
Кутубхона