Оила

Гар огоҳсен, шоҳсен...

Бугунги туб ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар туфайли шарқ ва ғарб орасидаги темир дарвозалар бузилиб, турли-туман мафкуралар ва қарашларнинг омма орасига кириб келаётганлиги сир эмас. Бундай мафкуралардан хотин-қизлар ҳам холи эмаслар. ХИХ асрнинг ўрталарида ғарб мамлакатларида пайдо бўлган хотин-қизларнинг феминистик ҳаракатлари ва шу ҳаракат негизида шаклланган феминистик қарашлар шундай мафкуралар жумласидандир. Хўш, феминизмнинг ўзи нима, бизда унинг пайдо бўлиши учун ижтимоий омиллар борми, биз унга қандай ёндошишимиз лозим? Бугун биз ўзбек аёллари бу масаладан огоҳ бўлишимиз лозим.

Феминизм – ижтимоий ҳаётда, яъни жамиятда аёллар ҳақ-ҳуқуқларини эркаклар ҳақ-ҳуқуқлари билан тенглаштириш учун олиб борилган сиёсий оқим, хотин-қизлар ҳаракати. У ХХИ асрнинг ўрталарида ғарбий Европа мамалакатлари ҳамда АҚШ да пайдо бўлган. Бу даврда вужудга келган ижтимоий вазият, аҳолининг моддий неъматларга бўлган эҳтиёжининг ўсиб бориши ишлаб чиқариш жараёнининг монополлашувига, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг тезлашувига олиб келди. Ишлаб чиқариш қуролларининг содда ва жўнлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясининг такомиллашмагани саноатда жуда кўплаб арзон ишчи кучини талаб эта бошлади. Бундан ташқари ижтимоий ҳаётда бозор муносабатлари (буни марксизм – ленинизм асосчилари капитализм деб изоҳлаганлар) рақобатни, аҳолининг табақалашувини, тезкорликни келтириб чиқарди. Аҳолининг иқтисодий ночор, қуйи табақасидан бўлган аёллар ҳам эркаклар билан бирга ўз оилаларининг ўсиб бораятган моддий эҳтиёжларини қондириш учун саъй-ҳаракат қила бошладилар.

Бу жуда узоқ йиллардан буён шаклланиб келган анъаналарга зид ҳолат бўлиб, унга катта путур етказди. Асрлар давомида муқаддас ҳисобланиб келинган оила анъаналари жамиятда ўз қадр-қимматини йўқота бошлади. Чунки жамият аёлларнинг оиладаги меҳнатидан эмас, балки моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнидаги фаолиятидан манфаатдор эди. Бунга мулк эгалари бўлган фабрикантлар ҳам, давлат ҳам, уларнинг эрлари ҳам, оилалари ҳам рағбат билан ёндоша бошладилар. Шунинг учун ҳам аёлларнинг муқаддас ҳисобланган оила анъанларининг бузилишига қаттиқ қаршилик қилувчи куч топилмади. Аёллар ўзларини энг арзон ишчи кучи сифатида сафарбар қила бошладилар.

Лекин аёллар ўша даврда ижтимоий ҳаётда ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқга эга эмас эдилар. Эркаклар ўқиш, ишлаш, сайловларда иштирок этиш, сайлаш ва сайланиш каби барча ижтимоий сиёсий ҳуқуқларга эга бўлиб, бундай ҳуқуқлардан аёллар маҳрум эдилар. Аёлларнин меҳнатига тўланадиган ҳақ эса эркакларникидан паст, иш шароитлари ёмон, иш соатлаи эса чекланмаган эди. Аёллар оилада ҳам, жамиятда ҳам эркаклар томонидан хўрланар, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бирор бир куч жамиятда мавжуд эмас эди. Узоқ ва сурункали давом эткан бундай зулм аёлларни ижтимоий–сиёсий онгларини ўсишига, ижтимоий адолатсизликка барҳам бериш ва ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун уюшишга, ўз ижтимоий мавқеларини эркаклар мавқеи билан тенглаштириш учун курашишга отлантирди. Феминизм худди шундай тарзда дунёгакелди.

Европадаги 1848-49 йиллар револютсияси хотин-қизларнинг феминистис курашларининг шаклланиши учун туртки бўлди. 1848 йили Франсияда аёлларнинг эркаклар билан сиёсий ва ижтимоий тенг ҳуқуқлилиги учун курашувчи қатор хотин-қизлар клублари вужудга келди. Германияда ва Австрияда кўпгина хотин-қизлар союзлари пайдо бўлди. 1948 йил июлда АҚШ тарихида биринчи марта хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сезди бўлди. Шу тариқа феминизмЕвропанинг қатор мамлакатларида ва АҚШда кенг ёйилди.

19-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб хотин-қизлар ҳаракатида пролетар йўналиш таркиб топди. 1907 йилда Германиянинг Штутгард шаҳрида герман ва халқаро ишчилар ҳаракатининг атоқли арбоби, Германия коммунистик партиясининг асосчиларидан бири бўлиб танилган Клара Тсеткин ташаббуси билан пролетар хотин-қизларнинг конференсияси чақирилди. Сотсиалист хотин-қизларнинг Копенгагендаги 2-халқаро конференсиясида (1910 йил) Тсеткин ташаббуси билан 8 мартни бутун дунё хотин-қизларнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тенг ҳуқуқлиги куни деб байрам қилиш эълон қилинди.

Шундан сўнг аёллар бирин-кетин жамиятнинг барча жабҳаларида эркаклар билан тенг ҳуқуқликни қўлга киритиб, улар билан тенг имкониятларга эга бўла бошладилар. Улар ижтимоий турмушнинг, ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиб ўзларини эркаклардан кам эмасликларини исботладилар ва хотин-қизлар жамият тараққиётини олдинга силжита олувчи улкан куч эканлигини, улар билан ҳисоблашиш лозим эканлигини эркакларга англатдилар. Шунинг учун ҳам Европа ва АҚШнинг ҳозирги тараққиёт даражасида аёлларнинг, хотин-қизларнинг қўшган ҳиссаси улуғ эканлигини дунё жамоатчилиги яхши билади ва буни тан олади.

ХХ аср ўрталарига келиб Европа хотин-қизларининг феминистис ҳаракатлари олдиларига қўйган ўз мақсадларини амалга ошириб бўлгани туфайли бу ҳаракат жуда сусайди. Лекин феминистис қарашга эга бўлган аёллар ҳамон мавжуддирлар. Улар яхшигина уюшган сафларини янада кенгайтириш, барча халқлар орасига ўз таъсирларини ўтказиш учун саъйи-ҳаракат қилмоқдалар. Улар ўзларининг матбуот органларига эгалар ва кўплаб газета ва журналлар чоп этиб турибдилар.

Ҳозирги феминисткалар асосан аламзада аёллардан таркиб топгандир. Улар жамиятнинг ўз-ўзини қайта ишлаб чиқариш жараёнида ўз ўринларини топа олмагач, ўзларини моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнига сафарбар этадилар ва табиийки, у ерда эркаклар томонидан адолатсизликка дуч келадилар. Улар бу адолатсизликнинг сабабини жамиятдан қидирадилар ва жамиятни, ундаги сиёсий тизимни бунда бош айбдир деб тушунадилар. Улар бундай адолатсизликка қарши барча аёллар биргалашиб курашишлари лозим деб биладилар ва ўзларига ҳамфикрлар, сафдошлар излайдилар. Улар учун анъанавий “аёл – оила – жамият” деган тушунча шаклланмаган. Уларда “Аёл – жамият” деган тушунча мавжуддир. Улар жамиятдаги барча адолатсизликларни тенгҳуқуқлиликка эришиш орқали ҳал қилиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Патриархат тушунчалар (яъни жамиятда эркакни устувор қўйиш), анъанавийлик уларнинг энг катта душманларидир. Чунки улар буни жамиятни орқага тортувчи, аёлларни қулликка маҳкум этувчи, уларни хўрловчи унсурлар деб биладилар ва ўз навбатида уларга ҳам қарши курашадилар. Шунинг учун, аксарият сиёсатчилар феминизмни, оила муқаддаслиги эътиқодига, унинг анъаналарига, аёлларнинг тарбиячилик фаолиятига путур етказувчи ҳаракат деб ҳисоблайдилар.

Ҳафиза Насруллоҳ