Ошхона

Гўштли рулет

Керакли масаллиқлар:

1. Ун 2. Сут - 750 гр. 3. Маргарин - 250 гр. 4. Тухум - 4 дона 5. Шакар - 1 чой қошиқ 6. Ёғ - 200 гр. 7. Ачитқи - 2 ош қошиқ 8. Туз - 3 чой қошиқ 9. Қийма - 1 кг 10. Пиёз - 2 дона.

a9f0ed06-d568-4215-98a2-7c28dc588915

89bd2aaf-4755-440e-97ab-3bed49fae947

Тайёрланиши:

Қийма. Қийма гўштга пиёз, туз солиниб, товада бироз қовуриб олинади.

Тухумнинг оқини шакар билан аралаштириб, иссиқ сутга солинади. Сўнг, 2 стакан ун билан ачитқи солиниб, суюқ хамир қорилади ва 2 соатга музлаткичга қўйилади. Сўнг, суюқ хамир музлаткичдан олиниб, тўз, ёғ, 3та тухум сариғи ва ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади. Хамирни 5 га бўлиб, хар бир бўлагини целофанга ўраб, яна музлаткичга 1 соатга қўйилади. Сўнг, хар бир зувалани ёйиб, 50 грдам хона хароратида юмшаган маргарин суртилади.

0059fc55-1f34-4fb1-8513-93327f6de1f7

 

 

 

 

 

 

 

 

50bdf1fc-ed7b-42d0-9125-07a0e0eea6f2

Ёйилган хамирга қийма солиниб, расмда кўрсатилган шаклга келтириб ўралади. Духовка листига ойсимон шаклда қўйилиб, устига тухум сариғи суртилиб, седана сепилади ва ўрта оловда 35-40 дақиқа давомида пиширилади.

a0965fd4-5a29-4c3c-b011-f662b1e8930e

 

 

 

 

 

 

 

 

362d7d55-7bf8-4ca8-8b5d-818ced9e86fb

Эслатма: Тайёр зувалаларни музлаткичда сақлаган ҳолда эрталабки нонуштага биттадан пишириш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Beka.Uz