Вақт жуда қизиқ нарса: агар биз бирор зерикарли иш бажараётган бўлсак, у жойида тўхтаб қолиш хусусиятига эга ва агар биз кўп ишларни уддалашимиз керак бўлганда эса, ёруғлик тезлигида учиб ўтади. Баъзан ўз вақтида бажариш учун уйқудан ва овқатланишдан воз кечишга тўғри келади. Лекин бундай воз кечишларга йўл қўймаслик учун вақтни тўғри режалаштириш етарли.
Қилинадиган ишлар рўйхати
Кечқурун ёки эрталаб кун давомида тамомлашингиз керак бўлган ишларни рўйхат қилишга одатланинг. Ҳар бир банднинг тўғрисига бажаришга кетадиган вақтни ҳам белгилаб қўйинг.
Ишни бажариб бўлгандан сўнг, уни рўйхатдан ўчиринг.
Чалғиб кетишни йиғиштиринг
Ишни тамомламагунча Facebook’ка кириш истаги билан курашинг, телефонларга жавоб берманг, қаҳвадан воз кечинг. Буларнинг ҳаммаси билан дам олиш пайти шуғулланиш мумкин.
Имкониятингизга мувофиқ вазифа белгиланг
Ҳар бир кишининг имкониятлари чегараси бор: кимдадир жуда кичкина, кимдадир – анча таъсирли. Сизнинг вазифангиз – ўзингизникини аниқлаш.
Иш жойингизда тартибни сақланг
Иш жойингиз ҳатто ўзингизнинг уйингиз бўлса ҳам у ерни ташландиқ жойга айлантирманг.
Биринчидан, ортиқча нарсалар чалғитади, иккинчидан, бу уюмлар ичидан бирор нарса излаб топишга вақтингиз кетади, учинчидан, тартибсизлик бўшаштиради ва ишга киришишга тўсқинлик қилади
Манба: Daryo.uz