Асал илгаридан бизнинг организмимиз учун фойдали бўлган маҳсулотлардан бири деб эътироф қилинади. Табиий асалнинг таркибидаги зарур ферментлар ва қариш жараёнини секинлаштириш қобилияти унга суперфуд деган фахрий номни инъом қилган.
Агар сиз ҳар куни асал истеъмол қилишни бошласангиз, организмингизда нималар юз бериши ҳақида ушбу мақоламиздан билиб оласиз.
Тери тоза бўлади
Асал табиий антиоксидант ҳисобланади, яъни у организмни ортиқча токсинлардан тозалашга ёрдам беради. Антибактериал хусусияти туфайли эса у терингизни тозалайди.
Вазнни камайтиради
Асал таркибидаги шакар биз ҳар куни истеъмол қиладиган шакардан фарқ қилади. Вазнингизни камайтирмоқчи бўлсангиз, ширинликларни асал билан алмаштиришга ҳаракат қилинг.
Қондаги шакар миқдори
Асал таркибидаги фруктоза ва глюкозанинг ноёб бирикмаси организмга қондаги шакар миқдорини тартибга солишга ва холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
Юрак касалликлари
Асал таркибидаги флавоноидлар ва антиоксидантлар юрак-томир касалликлари пайдо бўлиш хавфининг олдини олади. Тадқиқотлар асалнинг инсультга олиб келувчи жараёнга тўсқинлик қиладиган қондаги холестериннинг оксидланиш жараёнини секинлаштиришини исботлади.
Алвидо, токсинлар
Асал ва илиқ сув — ҳазм қилиш тизимидан зарарли чиқиндиларни ювишга ёрдам берадиган энг яхши бирикма ҳисобланади. Буни қўл остидаги воситалар ёрдамида уй шароитида детоксикация қилиш деб ҳам айтиш мумкин.
Иммун тизими
Асал иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи баъзи хусусиятларга эга. Асосийси, фақат сизни кўплаб нохуш бактериялардан ҳимоя қиладиган ферментлар, витаминлар ва минералларга бой бўлган органик асал сотиб олинг.
Манба: Daryo.uz