Маданият

Ҳуснбузарлар “гулламаслиги” учун

Баҳор келиши билан юзимда ҳуснбузарлар кўпаяди. Ўсмир ёшида эмасман. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Шоира. Термиз

Саволга олий тоифали дерматолог шифокор Нодира Ризаева жавоб беради

— Тери касалликларининг кучайиши кўпинча баҳорий мавсумга тўғри келади. Апрелда пайдо бўладиган ҳуснбузарлар нафақат балоғат ёшдагиларда балки 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган аёлларда ҳам пайдо бўлади. Бунинг сабаби, мавсумий омиллар таъсирида организм ёғ безларининг ўз ишини бажара олмаслигида. Бу пайтда микроорганизмлар активлашиб терига ёмон таъсир қилади. Баҳорда бу муаммодан халос бўлиш учун таомномада витаминларга бой мева ва сабзавотларни купайтириш ва ёғли ҳамда ширинликлар истъемолини камайтириш тавсия этилади.

Манба: Darakchi.uz