Биласизми?

Ишда чарчамаслик сирлари

Офисда ўтириб ишлаш кишига деярли оғир жисмоний меҳнат каби таъсир ўтказади. Уйга, одатда, худди юк ташиган кишидек чарчаган ва толиққан ҳолда қайтамиз. Бунга сабаб нима ва қандай чарчамаслик мумкин? Бу ҳақда мутахассислар тавсияларига қулоқ тутамиз.

Гап шундаки, ўтириш — инсон гавдаси учун энг нофизиологик юкланмадир. У умуртқа поғонасига узоқ вақт оёқда туришдан кўра икки баробар кўпроқ оғирлик юклайди.

Танамиз бундай ҳаёт тарзи учун мослашмагани сабабли қийналади ва натижада соғлиқ билан алоқадор муаммолар юзага келади. Булар — таянч-ҳаракатланиш тизими касалликлари (умуртқанинг қийшайиши, радикулитнинг зўрайиши, бармоқлар, қўл панжалари ва билаклар асаб-мушак фаолиятининг бузилиши)дан тортиб, кўриш қобилиятининг пасайиши, геморрой, бош оғриғи ва семизликкачадир.

Агар соатлаб курсида ўтирмаслик иложингиз бўлмаса, иш ўрнингизни максимал даражада қулай ҳолатга келтиришга ва ишингиз режимини тартибга солишга ҳаракат қилинг.

Тўғри мебелни танланг

скачанные файлы (1)

Стулнинг ўтирғичи замонавий офис мебелларида бўлгани каби орқага эмас, олдинга қараб қиялашган бўлиши керак (4 градусга). Натижада одам оғирлигини бироз олдинга — оёқларига ташлайди ҳамда тананинг орқа юзаси мушакларидан иборат таянч юзаган келади ва у гавдани тик тутишга қулайлик яратади.

Стул суянчиғининг қиялик бурчаги 135 градусга тенг бўлиши лозим, шунда олдинга энгашиб, ёки ҳатто тўғри ўтиргандагига нисбатан, белга кам оғирлик тушади. Тиззаларни устма-уст қўйиб ўтириш ярамайди, бу оёқдаги қон айланишини издан чиқаради. Тиззалар тос суяги билан бир хил баландликда ёки ундан сал пастроқда жойлашиши лозим.

Гавдани тўғри тутинг

Агар сизда янги мебел сотиб олиш имконияти бўлмаса, гавданинг тўғри ҳолатини ўзингиз яратинг. Бунинг учун, кресло ёки стулда орқага суяниб ўтиришингизга тўғри келса, белингиз нимагадир таяниб туришига эътибор қаратинг: суянчиқ ва белнгиз оралиғига юмшоққина ёстиқча қўйинг, у белнинг эгилган қисмини сақлаб туради. Шу тариқа, умуртқа поғонасининг бел қисми мушаклари, пайлари ва бўғимларига тушадиган оғирликни камайтирасиз.

Компютерни тўғри ўрнатинг

скачанные файлы (2)

Агар сичқонча ишлатсангиз, ишлайдиган қўл тирсаги столда туриши керак. Сичқонча учун билак остида турадиган гелли ёстиқчаси бўлган гиламча сотиб олинг, бу екла мушакларига тушадиган юкни камайтиради.

Монитор баландлигига ҳам эътибор қаратинг: экранга қараганда эгилмасангиз ва тўғрига қарасангиз, унда монитор тўғри жойлашган. У кўз билан тенг баландликда бўлиши керак, акс ҳолда бўйин мушаклари зўриқади, бош мия ва кўзларга зарур миқдорда артерия қони етиб келмайди.

Ишда танаффус қилиб туринг

скачанные файлы (3)

Узоқ вақт давомида узлуксиз ишлаш консентратсия ва шу билан биргаликда, самарадорликни камайтириши туфайли, ҳар 45 дақиқада танаффус қилиб туринг. Бунда ўриндан туриш, керишиш, оёқ-қўл чигилини ёзиш, юриш керак. Бунинг учун 5 дақиқа етарли. Шунда умуртқа ва бўйин мушакларининг эркинлиги ва эгилувчанлигини сақлаб қоласиз, мияга кўпроқ озиқ моддалар етиб келади, ишингиз самарадорлиги эса ошади.

Мақолани тайёрлашда Ладй.маил.ру сайти маълумотларидан фойдаланилди.