Биласизми?

Исириқ - тери касалликларида фойдали

Фойдали хусусиятлари:

  • шамоллаш;
  • уйқусизлик;
  • тери касалликларида фойдали;
  • пешоб ва тер ажралишини меъёрлаштиради;
  • ичаклардаги бодларни ҳайдайди.

Ножўя таъсири: ортиқча миқдорда қабул қилиш мушакларни бўшаштириб юбориши мумкин.

Кимларга мумкин эмас? Иссиқ мижозлиларга исириқли дамламалар тавсия этилмайди. Чунки бош оғриши, юракни беҳузур қилиши мумкин.

Рецепт: 1. Бош оғриғи безовта қилаётган бўлса, исириқли ванна қабул қилиш тавсия этилади. Бунинг учун 1 боғ исириқни 1 челак сувда қайнатиб, докадан ўтказилади ва ваннага тўлдирилган сув билан аралаштирилади.

2. Тизза суяклари оғриса, бир сиқим исириқни 400 мл сувда 5 дақиқа қайнатиб, тиндирилади. Сўнг пахтани дамламага ботириб, оғриқ бераётган жойга енгил уқалаб суртилади. Муолажа давомий тарзда бажарилса, тизза оғриқлари безовта қилмайди.

Манба: Darakchi.uz