Супермаркет расталарида кўп миқдордаги турли маҳсулотларни учратиш мумкин. Бироқ уларнинг қай бири саломатлигингиз учун хавфли эканлигини билишингиз зарур. Мутахассислар қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини рационингиздан бутунлай чиқариб ташлашни тавсия этади:
Ширали маккажўхори таёқчалари ва бодроқ
Агар маккажўхори таёқчаларини харид қилсангиз, у ширали бўлмасин, чунки ишлаб чиқаришда шакардан фойдаланилмайди. Шакар 140 даражада куйиб кетади, шунинг учун шакар ўрнини босувчи моддалар, хусусан цикломатдан фойдаланилади.
Мармелад
Бугунги кунда мармеладлар “кимёвий саноат мўжизалари” дея таърифланади ва соғлиқ учун ўта зарарли эканлиги таъкидланади.
Ген-инженерия маҳсулотлари
Булар ер ёнғоқ (заҳарли петуния гени киритилади, шунинг учун уни ҳатто ҳашаротлар ҳам емайди), консерваланган кўк нўхат, консерваланган маккажўхори, чет элдан келтирилган картошка, қисқичбақа таёқчалари, какао.
Натрий глутамати
Таркибида E-621 қўшимчаси (натрий глутамати) бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. У таъм кучайтиргич бўлиб, бугунги кунда сиз умуман кутмаган маҳсулотларга ҳам қўшилган бўлиши мумкин. Шунинг учун маҳсулот ўрамини албатта ўқиб кўринг.
Сўриладиган конфетлар
Бундай ширинликларда жуда кучли кимёвий эссенция қўлланилади. Бироз нам конфетни дастурхон устида қолдирсангиз, унга зарар етганини кўришингиз мумкин. Ошқозонга қандай таъсир қилишини тасаввур этаверинг.
Шакар ўрнини босувчи моддалар
Бундай моддаларда калория бўлмаслиги яхши, аммо улар кучли очлик ҳиссини келтириб чиқаради. Гап шундаки, ширин таъмни ҳис қилгач, қизилўнгач углеводлар порциясини кутади, бироқ бундай бўлмайди. Шундан кейинги 24 соат ичида организмга тушган ҳар қандай углевод кучли очликни келтириб чиқаради.
Транс-ёғлар
72,5 фоизлик ёғни ейиш керак эмас, бу водород билан парчаланган паст навли ўсимлик ёғидир. 82,5 фоиздан паст ёғ бўлмайди.
Табиийга ўхшаш ароматизаторлар, бўёқлар қўшилган бўтқа ва ёрмалар
Булар нок, қулупнай, банан кабилар таъми ва ҳидини берувчи кимёвий моддалардир. Бу ерда табиий нарса йўқ.
Нимтатир тузланган қизил икра
Қизил икра узоқ вақт сақланмайди. Фақат музлатилган ёки кучли тузланган ҳолдагина узоқроқ сақланиши мумкин. Агар нимтатир қилиб тузланган бўлса, демак унга уротропин ёки лимон кислотаси қўшилган бўлади.