Жалюзи қуруқ мато ва чангюткич билан тозалаб турилса-да, йилда бир марта ювишга тўғри келади. Бу унинг қандай матодан ишланганига кўра фарқланади.
- Матодан тайёрланган жалюзида махсус ҳимояловчи модда бўлиб, уни зарарлаб қўймаслик керак. Бунинг учун жалюзи ламеллари (қатор пардачалари)ни ечиб, рулонларга ўраб, совунли сувга ботириб қўйинг. Уларни асло ишқалаш мумкин эмас. Алоҳида идишда тоза сувда чайиб, ҳўллигича осиб қўйинг.
- Ёғоч, пластик ва металл жалюзиларни ювиш шарт эмас. Уларни қуруқ губка ва мато билан (зарур бўлса илиқ ёки совуқ сувга ботириб) артиб туриш кифоя.
Манба: Darakchi.uz