Биласизми?

Кам ухлаш нимага олиб келади?

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, уйқу етишмаслиги бош миянинг эмоционал марказларига жуда қаттиқ таъсир кўрсатади. Бу миянинг ўрганиш ва хотира каби жараёнларида салбий равишда ўз аксини топади.

Тадқиқотчи Мэтью Уолкер ва унинг ҳамкасблари 26 нафар соғлом одамлар иштирокида тажриба ўтказди. Баъзи кўнгилли иштирокчиларга ухлаш имкони берилди, бошқаларига эса 35 соат давомида ухлашга рухсат берилмади.

Кейинги кун тадқиқотчилар томонидан қатнашчиларнинг мияси умумий сони 100 га яқин турли хил тасвирларни намойиш қилиш чоғида таҳлил қилинди. Аввалига улар нейтрал (қошиқ ёки саватча) тасвиридан иборат эди, лекин аста-секинлик билан салбий (акула ёки йиртқичнинг ҳужуми) тасвирига айланиб кетди.

Хулоса қилиб айтганда, етарлича ухламаган одамлар салбий ҳиссиётли тасвирларга 60% фаолроқ эътибор қаратади. Тадқиқотчилар буни бош миянинг пешона олди қисмида ҳиссиётларни назорат қилиш вазифасининг тўхтатилиши билан боғлайди.

Ҳозирги замонда одамлар кундан-кунга уйқуга камроқ вақт ажрата бошлади, лекин бу одамнинг феъл-атворига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда ҳеч қачон унутманг.

Манба: Daryo.uz