Маданият

Кейт Миддлтондан элегант услубда кийиниш бўйича 7 та дарс

Стилист ва дизайнерлар Буюк Британия шаҳзодаси Уильямнинг рафиқаси Кейт Миддлтоннинг кийиниш услубига турлича ёндашади: кимлардир уни зерикарли ва ўта эҳтиёткор образлари учун танқид қилса, бошқалар башанглик ва аслзодаларга хос назокати учун мақтайди. “Lady.mail.ru” нашри Кембридж герцогинясининг кийиниш услуби қоидаларини келтириб ўтди.

  1. Классик бичимдаги бир хил тусли либосларни танлаш

скачанные файлы

Айни пайтда Кейт кўпинча безакли деталлари иложи борича жуда кам бўлган классик либосларни танлайди. У тоза ва ёрқин рангларни: кўк, қизил, яшил, сиёҳ рангнинг барча тусларини ёқтиради. Малика бор эътиборни рангга қаратади, натижада либос одми, аммо, шу билан бирга, ёрқин кўринади.

  1. Тўғри бичимли кўйлак ва юбкаларни афзал кўриш

скачанные файлы (1)

Расмий маросимлар учун Кейт нафис ва латиф либосларни танлайди. Одатда, бу тўғри бичимли ёпиқ кўйлаклар ёки блузка ва жакет билан кийилган тўғри тушиб турувчи юбкадир.

  1. Қимматбаҳо кийимлар ва оддий маркадаги буюмларни уйғунлаштириш

скачанные файлы (2)

Кейт қимматбаҳо ва арзон маркадаги кийимларни ўзаро уйғунлаштириб кийишга уста. Масалан, унинг арзон кардиган ёки оддий жинси шим кийиб юрганини кўп кўриш мумкин. Аммо шунга қарамасдан, у башанг кўринади.

  1. Кийимни эҳтиёткорлик билан танлаш, аммо сўнгги трендлардан бохабар бўлиш

скачанные файлы (3)

Одоб-ахлоқ қоидаларидан келиб чиқиб, Кембридж герцогиняси кийим танлашда эҳтиёт бўлади, аммо у тадбирларда кийган либослар унинг сўнгги трендлардан хабардор эканлигини кўрсатади. Масалан, Dolce&Gabbana тўр кўйлаги, шубҳасиз, сўнгги урфга тегишли. У Кейтга латофатли ва замонавий кўриниш бахш этади.

  1. Озода соч турмаги

скачанные файлы (4)

Ҳозир тартибсиз соч турмаклари урфда, аммо Кейт ўз услубига риоя қилади: у доим саришта соч турмаги билан намоён бўлади. Бундай консервативлик Миддлтон ҳеч ҳам янги нарсаларни синаб кўрмайди, дегани эмас: масалан, ўтган йили ёзда у пешонасига узун чёлка тушириб, барчани ҳайрон қолдирган эди.

  1. Аксессуарлардан минимал даражада фойдаланиш

скачанные файлы (5)

Кейт Миддлтон аксессуарларни кўп ҳам ишлатавермайди, йирик безаклардан камдан-кам ҳолларда фойдаланади. Ўз образларини у ихчам зирак, қўл соати, белбоғ билан тўлдириши мумкин. Қўлида эса, одатда, кичик клатч тутади. Вазиятга қараб, нафис шляпа кийиши мумкин.

  1. Пошнали очиқ туфли кийиш

скачанные файлы (6)

Очиқ туфли — ҳақиқий классика. Ҳар қандай либосни у билан тўлдиринг, шунда қарабсизки, башанг ва хушбичим кўринишга эга бўласиз, шу билан бирга, консерватив кўринишни сақлаб қоласиз. Кейт ҳар сафар либосига мос рангдаги туфлини танлайди ва бенуқсон қиёфага эга бўлади.