Кутубхона

Кимга қандай келин керак?

Қоп-қора мармар қопланган уч қаватли уй ёнига "Каптива" келиб тўхтади ва ундан бир аёл тушди.

– Манови оиланинг келин қиладиган қизлари борми? – деб сўради у қўшни хотинлардан.

– Сиз, яхшиси, бу уйнинг қизини келин қилинг, – маслаҳат беришди аёлга оддийгина, эски дарвозани кўрсатиб. – Ниҳоятда одобли, тарбияли,меҳнаткаш қизлари бор. Тилидан бол томади. Бир оилани обод қилади.

Аёл мармар уйга ишора қилди.

– Йўқ, менга мана шундай уйлардан келин керак, – у шундай деди-да, машинасига ўтириб ҳайдаб кетди...

Анвар Намозов